Спиваков: Ўзбекистоннинг сочилиб кетган хазинасини ортга қайтаришингиз керак

© Из личного архива Международного благотворительного фонда Владимира СпиваковаГлавный дирижер Национального филармонического оркестра России Владимир Спиваков
Главный дирижер Национального филармонического оркестра России Владимир Спиваков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик машҳур дирижёр Владимир Спиваков Ўзбекистон маданияти ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Кеча Тошкентда илк марта машҳур дирижёр Владимир Спиваков раҳбарлигидаги Россия Миллий филармоник оркестри чиқиш қилди. Концерт олдидан маэстро Ўзбекистон маданияти ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди, деб ёзади "Подробно.уз".

"Мен сизларнинг олдингизда шундай мақсад бўлиши керак деб ҳисоблайман — вақт ҳар ерга сочиб ташлаган барча хазинани ортга қайтариш. Сизларда ҳақиқий етук мусиқачилар жуда кўп. Масалан, ватандошингиз Ирэна Гулзарова Швейцарияда яшайди, у қойилмақом пианиночи. Агар у бу ерга келиб мастер-класслар ўтказса яхши бўларди. Америкада Нодир Ҳошимов яшайди, у моҳир скрипкачи. У ҳам Ўзбекистонга келишдан хурсанд бўларди.

Авлиё Пётр майдони - Sputnik Ўзбекистон
Ёш ўзбек мусиқачиси Рим папасини ҳам ҳайратда қолдирди

Менимча, кўп нарса бой берилди. Сизларда ажойиб "Баҳор" рақс ансамбли бўларди. У тарқалиб кетди, уни яна тиклаш керак, ахир бу ансамбл Ўзбекистоннинг бренди эди. Келажакка эришиш учун ўтмишни унутмаслик даркор.

Олдинда сизларни юксак чўққилар кутмоқда, деб ўйлайман. Фан ва маданиятга жиддий эътибор қаратиш лозим", — деди Владимир Спиваков матбуот анжуманида.

Ирэна Гулзарова 1982 йилда Тошкентда туғилган. Олти ёшидан мусиқа билан шуғуллана бошлаган. Ўзбекистон Давлат консерваториясига имтиҳонсиз қабул қилинган.

У 8 ёшида саҳнада чиқиш қилган. 13 ёшида Германия шаҳарлари бўйлаб турне уюштирган. 15 ёшида халқаро пианиночилар танловида 1-ўринни эгаллаган.
2010 йилда Базел мусиқа академиясини аъло баҳога тамомлаган.

Самарқандлик саккиз яшар мусиқачи Испаниядаги танловда ғолиб бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Булунғурлик 8 яшар Исфандиёр Испаниядаги мусиқа танловида ғолиб бўлди

Нодир Ҳошимов 1990 йилда Тошкентда туғилган бўлиб, етти ёшидан мусиқа билан шуғуллана бошлаган. Успенский номидаги республика махсус мусиқа академик лицейини тамомлаган. АҚШдаги Кертис мусиқа институтида таҳсил олган.

Қатор халқаро танловлар ғолиби. У машҳур симфоник жамоалар, жумладан, Филадельфия оркестри, Лондон симфоник оркестри, Москва филармонияси академик симфоник оркестри билан чиқишлар қилган. Дунёнинг машҳур скрипкачиларидан бири ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0