ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчиси Хишам аль-Сувайлим Адлия вазири Музраф Икрамов билан учрашувда Ўзбекистон Саудия Арабистонининг энг яқин ҳамкори эканлигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев томонидан икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш бўйича олиб бораётган ислоҳотлар Саудия Арабистони томонидан қўллаб-қувватланишини билдириб ўтди, деб хабар қилинди Ўзбекистон Ҳукумати порталида.
Саудия Арабистони элчиси Хишам аль-Сувайлим Ўзбекистон Подшоҳликнинг энг яқин ҳамкори эканлигини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш бўйича олиб бораётган ислоҳотлари Саудия Арабистони томонидан қўллаб-қувватланишини билдириб ўтди.
Учрашув давомида томонлар Саудия Арабистони Подшоҳи Салман бин Абдулазиз аль-Сауд жанобларининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев АҚШ ва араб-мусулмон мамлакатларининг Саммитида иштирок этиш учун 2017 йилнинг 21 май куни Саудия Арабистони Подшоҳлигига расмий ташрифи икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишини билдириб ўтишди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Адлия вазирлиги ўртасида англашув Меморандуми имзоланиши режалаштирилган. Адлия вазири Икрамовнинг таъкидига кўра, ҳужжат келажакда мамлакатларнинг ҳуқуқий соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш, икки мамлакат адлия вазирликлари ўртасидаги ҳамдўстлик алоқаларини ўрнатилишига ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.