ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. 2017-йилнинг 2-май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Хишом бин Мишъал бин Сувайлим ал-Сувайлим билан учрашди, деб хабар берди Ўзбекистон Ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот-хизмати.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки томон муносабатларининг, жумладан БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доираларидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.
Турли жабҳалардаги Ўзбекистон-Саудия Арабистони алоқаларидаги ижобий ўсиш суръатлари мамнуният билан қайд этилди ҳамда савдо-иқтисодий, инвестицион ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Учрашувда халқаро ва минтақавий аҳамиятдаги айрим масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.