ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Cаудия Арабистони подшоҳига ҳамдардлик билдирилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Ташви ишлар маҳкамаси матбуот-хизмати.
"Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудга таниқли давлат ва жамоат арбоби, Подшоҳнинг акаси, шаҳзода Турки бин Абдулазиз Ол Сауднинг вафоти муносабати билан самимий таъзия изҳор этиб мактуб йўллади ҳамда марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик ва далда сўзларини билдирди", — дейилади хабар матнида.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони қиролининг акаси шаҳзода Турки бин Абдул Азиз Ал Сауд шанба куни оламдан ўтган эди.
Қироллик саройи шаҳзода ўлими муносабати билан уч кун давомида ҳамдардлик қабул қилишини эълон қилган эди.