Гулистон давлат университети катта ўқитувчиси 6 минг $ пора билан қўлга олинди

Oбуна бўлиш
Гулистон давлат университети катта ўқитувчиси имтиҳондан ўтиш масаласини ижобий ҳал қилиш ёрдам эвазига абитуриентлардан хорижий валютада пул талаб қилиш билан шуғулланган

ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. МХХ ходимлари махсус ўтказилган операция натижасида Гулистон давлат университети катта ўқитувчисини пора олаётган пайтда қўлга олдилар, деб хабар қилди Подробно.уз.

Доллары США изъятые правоохранительными органами - Sputnik Ўзбекистон
СамДУ декани ўринбосари пора билан қўлга олинди

Хабарга кўра, Фарғона вилояти Қува шаҳрида истиқомат қилувчи аёл МХХга ариза билан мурожаат қилган. Аризада ёзилишича, "Мухтасар" исмли аёл ариза муаллифига қизи ва келинини Гулистон давлат университетига ўқишга киритиб қўйишни таклиф қилган. Ушбу "ёрдами" учун аёлдан 6000 долларни талаб қилган.

Келиб тушган ариза асосида МХХ ва солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий даромадни легализация қилиш билан кураш департаменти ходимларидан иборат махсус тезкор гуруҳ тузилади.

Махсус ўтказилган операция давомида Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи аёл пулни олаётган вақтда қўлга олинди.

Доллары в конверте - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанддаги бир нечта олийгоҳ ходимлари пора билан қўлга олинди
Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов натижаларига кўра, ушбу жиноятни Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1968 йилда туғилган, Гулистон давлат университетида катта ўқитувчи бўлиб ишлаётган Олимова Мухтасархон Раимовна томонидан содир этилганлиги маълум бўлди.

Олимова Давлат тест марказида таниш-билиши борлигини маълум қилиб, ўқишга киритиш ёрдами эвазига фирибгарлик йўли билан фуқаролардан пул талаб қилиш билан шуғулланган.

Олимовага нисбатан Жиноят кодексининг 168 — фирибгарлик ва 210 — пора бериш моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0