СамДУ декани ўринбосари пора билан қўлга олинди

© Sputnik / NewsTeamДоллары США изъятые правоохранительными органами
Доллары США изъятые правоохранительными органами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд давлат университети декан ўринбосари Нормуҳаммад Убайдуллаев ҳамда талаба Шавкат Устемировлар имтиҳондан ўтиш масаласини ижобий ҳал қилиш учун абитуриентлардан хорижий валютада пул талаб қилишган

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. МХХ бошқармаси тезкор ходимлари махсус ўтказилган операция давомида Самарқанд давлат университети "Филология" факультети декан ўринбосарини пора олаётган пайтда қўлга олдилар, деб хабар қилди Sputnik мухбирига Миллий Хавфсизлик Хизмати вакили.

Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд банк коллежи директори ўринбосари пора билан қўлга олинди

Хабарга кўра, Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро МХХга ариза билан мурожаат қилган. Аризада ёзилишича, Самарқанд давлат университети "Филология" факультети декан ўринбосари Нормухаммад Убайдуллаев 3-курс талабаси Шавкат Устемиров билан биргаликда 3 нафар абитуриентдан кириш имтиҳонлари (тест синовлари)дан ўтиш масаласини ижобий ҳал қилиш учун таъмагирлик йўли билан хорижий валютада пул талаб қилишган.

"Тезкор операция натижасида Убайдуллаев ва Устемиров йигирма икки ярим минг АҚШ долларини олаётган вақтда ўз иш кабинетида қўлга олинди. Ушбу олийгоҳ республика миқёсида энг етакчи ўқув даргоҳлардан бири ҳисобланади. Улар ўзларининг ноқонуний ҳаракатлари билан ўқув даргоҳи шаънига доғ туширишди. Шу билан бирга, таълим соҳасини ривожлантириш бўйича давлат дастурини амалга оширишга тўсқинлиқ қилдилар", — деб таъкидлади МХХ вакили.

Ҳозирги кунда қўлга олинган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов иши олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Ўзбекистонда олий ўқув муассасаларга абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш жараёни айнан қизиган вақтдир. Айнан ҳозир МХХ тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ўз мансаб ваколатларини суъистеъмол қилаётган шахсларни аниқлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича профилактика тадбирларини фаол амалга оширишмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0