Ўзбекистонда китоб ўқиган инсон машина минади

© DariuszSankowskiКитоб устида кўзойнак
Китоб устида кўзойнак - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳар йили "Энг китобхон мактаб", "Энг китобхон маҳалла", "Энг китобхон оила" каби йўналишларда танловлар ўтказилади

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ёшларимизни китобга қайтариш, мутолаага дўст қилиш асосий вазифаларимиздан бирига айланади, деди Ўзбекистон Республикаси президентининг Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев "ЎзА" мухбирига берган интервьюсида.

Поезд - Sputnik Ўзбекистон
Ёшлар иттифоқи "Тарғибот поезди" ёрдамида уюшмаган ёшлар билан ишламоқчи
Қуронбоев ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳар йили "Энг китобхон мактаб", "Энг китобхон маҳалла", "Энг китобхон оила" каби йўналишларда танловлар ўтказилишини маълум қилди.

"Ғолибларга юртимизда ишлаб чиқарилган автомобиллар мукофот тариқасида берилади. Бу, ишонаманки, китоб ўқиган инсон машина минади, деган гап эртакнамо, хомхаёл эмас, айни ҳақиқат эканини исботлайди ва ёшларда мутолаага иштиёқни кучайтиради", — деб қўшимча қилди у.

Қуронбоев шунингдек, Мирзиёевнинг "Китоб олами" дўконлари тармоғини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тасарруфига ўтказиш, ёш ижодкорларнинг китобларини, ёшлар нашрлари — "Туркистон", "Молодёжь Узбекистана" газеталари, "Ёш куч" журналларини чоп этиш учун "Ёшлар нашриёт уйи"ни ташкил этиш каби топшириқлари ижроси навқирон авлод маънавий-маданий ҳаётида улкан ўзгаришлар ясашига ишонч билдирган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Ёшлар - улкан куч: Мирзиёев ёшларга Ҳукумат эшикларини очди
"Бугун ёшлар деганда кўз олдимизга пўрим кийинган, бўйнида ё чўнтагида қимматбаҳо матоҳ, қуруқ савлат эмас, юзидан нур-зиё таралиб турган, одоб-ахлоқи сийратига балқиган, маънавияти юксак шахслар гавдаланиши керак. Олдимизда турган энг катта мақсад-вазифалардан бири ҳам шу аслида. Ёшларни маърифатга, китобга ошно қилиш. Токи фарзандларимиз мактаб, лицей ва коллеждаги ўқишдан ташқари ҳар куни, ҳар дақиқа бўш вақтини бадиий адабиёт, газета-журнал мутолаа қилишга, маърифатли бўлишга сарфламас экан, бу мақсадга эришиш қийин", — деган суҳбат давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи интернет тизими орқали маънавий тарғибот ишларини, жумладан, электрон китобхонликни кучайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилиши хабар қилинди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 5 июль куни "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги тарихий фармонни имзолади. Шу кундан эътиборан мамлакатда ёшларга оид давлат сиёсати билан шуғулланадиган янги тузилма — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолият бошлади.

Янгиликлар лентаси
0