Орзу-умидлар президенти: Шавкат Мирзиёев 60 ёшда

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон аҳолиси Шавкат Мирзиёевни нафақат сиёсий арбоб, балким оддий инсон манфаатларини давлат манфаатлари каби биринчи даражали ва ҳақли деб қабул қиладиган раҳбар сифатида тан олмоқда.

TOШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Бугун 24 июль, Шавкат Мирзиёев ўзининг 60 йиллик юбилейини Ўзбекистон президенти вазифасида нишонламоқда. Шубҳа йўқ-ки, ўзи учун шундай муҳим кунни ҳам президент дам олмасдан, иш жойида ўтказади.

Биринчи муддат

Бор-йўғи 60 ёшми ёки аллақачон 60 ёш? Ушбу савол шундай ёшни ҳукумат бошида қарши олган ҳар бир сиёсий арбобни ўйлантирган ва уларнинг ҳар бири ушбу саволга ўзича жавоб берган. Шавкат Миромонович борасида эса, бемалол — бор-йўғи 60 ёш, дейиш мумкин. Президентнинг ўта ишчанлиги аллақачон ҳаммага маълум бўлди. Қисқа вақт ичида Мирзиёев Ўзбекистоннинг бир неча вилоятларига ва шаҳарларига ташриф буюришга улгурди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев сиёсий портретига шарҳ

Мирзиёевнинг ярим йиллик  президентлик даврида Ўзбекистон бошқа мамлакатга айланди. Гап иқтисодий муваффақият ёки сиёсий ютуқларда эмас, бунинг учун кўпроқ вақт керак бўлади. Гап бошқа масалада: охирги 20 йил давомида ҳукумат илк бор халққа юзланди. Мирзиёев нафақат шахсан ўзи халқ билан суҳбат қилишга тушди,  балким  мансабдор шахсларни ҳам бунга мажбур қилди.

Оддий мисол — Ўзбекистон Биринчи президенти ва янги президентидан аҳолининг умидлари турлича. Ислом Каримовга мураккаб замонларда республикада барқарорлик ҳимоячиси сифатида қаралган бўлса, Мирзиёевга — "Орзу-умидлар президенти" сифатида қаралмоқда. Бу албатта бежиз эмас. Аҳоли у кишида нафақат сиёсий арбобни, балким оддий инсон манфаатларини давлат манфаатлари каби биринчи даражали ва ҳақли деб қабул қиладиган раҳбарини тан олмоқда.

Давлат раҳбарли лавозимида ярим йилдан кўпроқ вақт ичида Мирзиёев, ҳукуматни   жиддий ўзгартиришга киришди. У киши, ҳурматга сазовор қатъийлик билан, ўзига "меърос қолган" бюрократик тизимни ҳайдай бошлади. Каримов даврида мансабдор шахслар камдан-кам истеъфога чиқарилар эди. Бугун эса, ҳеч бир мансабдор шахс ўзини "хавфсиз" ҳис қила олмайди. Хоҳ у вазир бўлсин, ҳоҳ миллий компания директори, хоҳ  вилоят ёки туман ҳокими бўлсин. Ушбу йил давомида 40дан ортиқ юқори мансабли  шахслар ўз лавозимидан айрилди.

Пожилой узбек в Самарканде. Узбекская ССР - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев: Нуронийларни эъзозлаган кам бўлмайди

Мирзиёев сиёсатининг энг асосий ўзгаришларидан бири, бу — "Виртуал қабулхона" ва вилоятларда унинг филиалларининг яратилиши бўлди. Ушбу қадам халқ ва президент орасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатди. Натижада ҳар бир ўзбекистонлик учун маҳаллий мансабдор шахслар билан ўз муаммоларини ҳал қилиш имкони пайдо бўлди.

"Виртуал қабулхона" ишга тушганига яқинда 10 ой тўлди. Ушбу вақт мобайнида мурожаатлар сони 1 миллиондан ошиб кетди. Мурожаатларнинг 35% ёшлар — 26-35 ёшли фуқароларга тегишли. Асосий мавзулар эса — турар жой, меҳнат таъминоти, моддий ёрдам ва суд ишлари масалалари бўлди. Барча мурожаатлар президент аппарати томонидан ўрганиб чиқилиб, керакли хулосалар чиқариб олинмоқда ва улар янги қонун ва қарорларда ўз аксини топмоқда.

Охирги бир неча ой давомида солиқ, пенсия, банк, ички ишлар органлари тизимлари фаолиятини қайта кўриб чиқилди, бутун мамлакат бўйлаб тўхтаб қолган лойиҳалар ва қурилишлар давом эттиришга киришилди.

Очиқ эшиклар сиёсати

Мирзиёевнинг ташқи сиёсати ҳам Биринчи президент сиёсатидан фарқ қила бошлади. Янги президент бир томондан айнан Ислом Каримов эришган ютуқларга асосланиб, барча билан тенг ҳуқуқли  суҳбат қуриш имконига эга бўлган бўлса, иккинчи томондан қўшни мамлакатлар билан муносабатлар даражасини кўтаришни биринчи ўринга чиқарди. Ўрта Осиё мамлакатлари ҳамкорликда ишласа, албатта, кўпроқ ютуқларга эриши мумкин.

Председатель КНР Си Цзиньпин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Хитойда 23 млрд долларлик шартномалар имзолади

Шу сабабдан президент, бир неча маротаба Қозоғистон ва Туркманистонга бориб келди ва мамлакатлар орасида бир неча миллиард долларлик шартномалар имзоланди, қўшма корхоналар тузилди ва ўзаро транспорт ва логистика тизимлари ривожланмоқда. Асосийси, Қирғизистон ва Тожикистон билан бир неча йил давомида тортишувларга сабаб бўлган чегаралар белгилаб олинмоқда. Бу борада Мирзиёев қисқа вақт ичида катта ютуқларга эришишга муваффақ бўлди.

Тожикистон билан авиация қатновининг қайта тикланиши, Қирғизистонга қатновлар географияси кенгайтирилиши, давлат  делегациялари ташрифлари, ўзаро бизнес ташаббусларнинг ривожланиши ва бошқалар шулар жумласидан. Бу борада Ўзбекистон ҳар қандай танқидни четлаб ўтган ҳолда, ўзини бирга ишлашга тайёр қўшни  ва ҳамкор сифатида намойиш қилмоқда.

Шунингдек Ўзбекистон Россия ва Хитой билан муносабатлар ҳажмини ҳам кескин даражада оширди. Ўзбекистон президенти ушбу икки мамалкатда давлат сафари билан ташриф буюриши ҳам бежиз эмас.  Хитой билан муносабатлар доимо яхши бўлганига қарамасдан Мирзиёев даврида улар янада кенгроқ ривожлана бошлади.

Президент РФ В. Путин встретился с президентом Узбекистана Ш. Мирзиеевым - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ўртасида имзоланган ҳужжатлар

Россия билан эса, ҳамкорлик бутунлай бошқача тус олди. Ҳарбий соҳада ҳамкорлик ривожлана бошлади. Охирги бир неча йил давомиджа ўзбек офицерлари  Россияга ўқишга йўл олишди. Ушбу йилнинг октябрь ойида эса Фориш  полигонида Россия — Ўзбекистон ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтади. Мирзиёевнинг Москвага ташрифидан кейин Россия  бизнеси ҳам Ўзбекистон иқтисодининг турли соҳаларига сармоялар киритишни бошлади. Аввал Россия сармоялари асосан нефт ва газ соҳаси да бўлган бўлса, ҳозир — металлургия, туризм ва бошқа йўналишлар изчил ривожланмоқда.

Янги президентни ҳали кўп ишлар кутмоқда. Асосийси у олдинда турган масалаларнинг кўламини яхши тушунади ва қийинчиликлардан қўрқмайди. У тинглашни, керак бўлганда қаттиққўл қарорлар қабул қилишни ва ҳайратда қолдиришни яхши билади. Ўзбекистон "Янги осиё йўлбарси" бўла оладими — йўқми буни вақт кўрсатади, лекин Мирзиёевга, ислоҳотлар ўтказиш учун, халқнинг ишончи улкан — бу айни дамда кундек равшан.

Янгиликлар лентаси
0