Шавкат Мирзиёев: Нуронийларни эъзозлаган кам бўлмайди

© Sputnik / Всеволод Тарасевич / Медиабанкка ўтишПожилой узбек в Самарканде. Узбекская ССР
Пожилой узбек в Самарканде. Узбекская ССР - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент Наманган вилоятига ташрифи доирасида "Нуроний" жамғармасининг Наманган вилояти бўлими янги биноси ва "Нуронийлар маскани" билан танишди

TOШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи доирасида "Нуроний" жамғармасининг Наманган вилояти бўлими янги биноси ва "Нуронийлар маскани" билан танишди. Бу ҳақда президент расмий веб-сайтида хабар қилинди.

Шавкат Мирзиёевнинг кексалар билан учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Президент кексалар учун автобус ажратиш зарурлигини таъкидлади

"Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилатлардан. Мамлакатимизда ёши улуғ инсонларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, турмуш шароитларини янада яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зотан, нуронийларни эъзозлаган кам бўлмайди", деди Шавкат Мирзиёев.

Жамғарманинг Наманган вилояти бўлимида маъмурий бино, чойхона барпо этилган. Барча хоналар замонавий мебель ва компьютер жамламалари билан жиҳозланиб, қулай иш шароити яратилган.

Президент "Нуронийлар маскани"да яратилган шароитлар билан танишди. Оқсоқоллар билан суҳбатлашди.

Суҳбатда ёшлар тарбияси, бошланғич таълим тизимини такомиллаштириш, ёшларда китобхонлик маданиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Аҳолини иш билан таъминлаш масаласи диққат марказида бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 28 декабрда президентнинг "Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони эълон қилинган.

Янгиликлар лентаси
0