Тошкентда халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ўтказилади

© Sputnik / СтрингерТошкентдаги халқаро мева-сабзавот ярмаркаси
Тошкентдаги халқаро мева-сабзавот ярмаркаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ярмаркада Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб берувчилар ва қайта ишловчилар, турдош соҳа вазирлик, идора ва ташкилотларнинг вакиллари ўз маҳсулотларини тақдим этади, бундан ташқари экспортёрлар ва чет эллик харидорларга зарур бўлган маълумотлар беришади

ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. 2017-йилнинг 6-8-сентябр кунлари Тошкент шаҳридаги "Ўзекспомарказ" миллий кўргазмалар мажмуасида II Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси бўлиб ўтади, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати.

Международная плодоовощная ярмарка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон 2017 йилда 102 минг тоннага яқин мева-сабзавот экспорт қилди
Ярмарка маҳаллий компаниялар учун ўз маҳсулотларини тақдим этиш, экспорт географиясини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бозорларини ва янги хорижий ҳамкорларни топиш имконини беради.

Чет эллик иштирокчиларга эса, ўз давлатлари бозорлари учун мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш борасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатишга замин яратади.

"II Халқаро мева-сабзавот ярмаркасидан кўзланган асосий мақсад — Ўзбекистонда экологик тоза, хусусиятлари истеъмолбоп ва мазаси бўйича тенги йўқ сабзавот, мева, узум ва полиз маҳсулотлари етиштиришнинг ғоят катта имкониятлари, шунингдек, уларнинг саноат асосида қайта ишланган тайёр сифатли маҳсулотлари тўғрисида хориждаги қайта ишловчи ва савдо компанияларни кенг хабардор қилишдан иборатдир", — дейилади хабарда.

Ярмарканинг асосий вазифалари:

— хорижий ҳамкорларни Ўзбекистон Республикасининг мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилари билан таништириш;

Грузчики работают на складе овощей и фруктов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот етказишдаги муаммолар ҳал этилади
- мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар, қайта ишловчи корхоналар ва хорижий импорт қилувчи компаниялар ўртасида узоқ муддатли, истиқболли ва ўзаро манфаатли муносабатлар ўрнатиш;

— мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш бўйича битим ва шартномалар тузиш.

Ярмаркада Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб берувчилар ва қайта ишловчилар, турдош соҳа вазирлик, идора ва ташкилотларнинг вакиллари ўз маҳсулотларини тақдим этади, бундан ташқари экспортёрлар ва чет эллик харидорларга зарур бўлган маълумотлар беришади.

Кўргазма павильонларида, хусусан Ўзбекистонда етиштирилган хўл, қуритилган ва қайта ишланган мева, сабзавот, полиз ва дуккакли маҳсулотлар ҳамда зираворлар тақдим этилади.

Мева сабзавотлар савдоси - Sputnik Ўзбекистон
Халқаро мева сабзавот ярмаркасида 1 млрд $ лик шартномалар имзоланди

Бугунги кунда маҳаллий мева-сабзавот ишлаб чиқарувчилар учун хорижий қайта ишловчи ва ритейл компаниялари катта қизиқиш уйғотмоқда.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва хорижий иштирокчилар ўртасида кооперация алоқаларини ўрнатиш мақсадида "Ўзекспотцентр" МВК павилонларида "музокара майдончалари" ишлайди, бунда товар етказиб берувчилар хорижий савдо компаниялари, хусусан харид қилиш бўйича қарор қабул қилувчи мутахассислар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0