Ўзбекистон 2017 йилда 102 минг тоннага яқин мева-сабзавот экспорт қилди

© Sputnik / СтрингерМеждународная плодоовощная ярмарка в Ташкенте
Международная плодоовощная ярмарка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ушбу кўрсаткич 7%га ошди

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистон жорий йилнинг дастлабки уч ойи давомида 101,8 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилди, деб маълум қилди "Ўзагроэкспорт" ташқи савдо компанияси Sputnik мухбирига.

Бунда ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7%га ёки 6,7 минг тоннага ошди. Компаниядагилар маҳсулотлар Тошкентда бўлиб ўтган 1-Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ҳамда, Берлин (Германия), Москва (Россия), Киев (Украина) ва Остонада (Қозоғистон) бўлиб ўтган тадбирларда тузилган шартномалар доираси етказиб берилганини маълум қилишди.

Мева сабзавотлар савдоси - Sputnik Ўзбекистон
Халқаро мева сабзавот ярмаркасида 1 млрд $ лик шартномалар имзоланди

Бундан ташқари, республика бўйича 1,5 миллион тоннадан ортиқ мева, сабзавот, картошка, резавор ва узум етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланди. Ўз навбатида, ушбу маҳсулотларни йиғиш ва етказиб бериш республика вилоятларида ташкил этиладиган савдо-логистика марказлари орқали амалга оширилади. Бугунги кунда бундай марказлар мамлакатнинг қатор вилоятларида, хусусан, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида очилган.

"Мамлакатда янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш кўзда тутилган бўлиб, асосий импортчи ҳозирда Россия бўлиб турибди. Бундан ташқари, бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ҳам босқичма-босқич ошириб борилмоқда. Масалан, хомашё базасини ривожлантириш, мева ва сабзавотлар, гўшт ва сутни чуқур қайта ишлашни ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш мақсадида 2020 йилга қадар умумий қиймати 596 миллион доллар бўлган 180 инвестицион лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган", — дейишди компаниядагилар.

Ўзбекистон мева-сабзавот етказишнинг янги тизимини яратади

Суҳбатдошнинг айтишича, улардан 74 лойиҳа хорижий инвестиция ва халқаро молия муассасаларининг 163 миллион долларлик кредитини жалб қилиш орқали амалга оширилади. Ҳозирнинг ўзида умумий қиймати 85,7 миллион долларлик 27 лойиҳа амалга оширилган бўлиб, янги ташкил этилган корхоналар ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаришни бошлади.

Кучаяётган рақобат муҳитида соҳани ривожлантиришнинг яна бир устувор йўналиши замонавий илғор технологияларни жорий этишдир. Шу муносабат билан корхоналарда эскирган технологияларни замонавийларига алмаштириш босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Бу эса, мутахассисларнинг айтишларича, нафақат ишлаб чиқариш самарадорлигини оширади, балки хомашё, электр энергияси ва бошқа табиий ресурслар сарфини тежаш ҳамда маҳсулотларнинг таннархини пасайтириш имконини беради.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0