Россияда ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхати

© FacebookТИВ
ТИВ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Элчихонаси ходимлари Санкт Петербург шаҳри Ташқи алоқалар қўмитаси маълумотига асосланиб, 7 та Ўзбекистон фуқароларининг ҳалок бўлганини тасдиқлади

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлик ахборот-хизмати Санкт-Петербург таркибига кирувчи Колпино шаҳридаги ангарда рўй берган ёнғин туфайли ҳалок бўлга Ўзбекистон фуқароларнинг рўйхатини эълон қилди.

Ёнғин - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ТИВ Санкт-Петербургда ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида хабар берди

ТИВнинг хабарида айтилишича, 13-июл куни ёнғин сабаблари ва ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш учун Колпино шаҳрига (Санкт-Петербург шаҳри таркибига киради) борган Ўзбекистон Элчихонаси ходимлари Санкт Петербург шаҳри Ташқи алоқалар қўмитаси маълумотига асосланиб, 7 та Ўзбекистон фуқароларининг ҳалок бўлганини тасдиқлади:

1. Хусинов Рўзмат Қурбонбоевич, 1967-йил 1-январда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, "Таган" ҚФЙда рўйхатда туради;

2. Хусинов Сирож Рўзматович, 1991-йил 16-октябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, "Таган" ҚФЙда рўйхатда туради;

3. Отаниёзов Зоир Аминович, 1973-йил 2-ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, "Таган" ҚФЙда рўйхатда туради;

4. Бойжанов Илёс Қадамбоевич, 1988-йил 10-ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани "Таган" ҚФЙда рўйхатда туради;

5. Султонов Юнус Куранбоевич, 1981-йил 21-апрелда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани "Таган" ҚФЙда рўйхатда туради;

6. Атаков Ўткирбек Ўктамбоевич, 1989-йил 19-апрелда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани "Гулобод" ҚФЙда рўйхатда туради;

Пожарный, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ленинград вилоятидаги ёнғинда етти ўзбекистонлик ҳалок бўлгани айтилмоқда
7. Қурамбоев Шохзод Хушнудбек ўғли, 1997-йил 3-ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани "Таган" ҚФЙда рўйхатда туради.

Россиянинг ваколатли органлари томонидан суд-тиббий экпертизаси ўтказишга қарор қилинди.

Элчихона Санкт-Петербург ва Колпино шаҳарларининг тегишли идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибти.

Ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисидаги маълумот уларнинг оила-аъзоларини ҳабарбор қилиш мақсадида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари ва Хоразм вилояти ҳокимлигига етказилди.

Янгиликлар лентаси
0