Ўзбекистон ТИВ Санкт-Петербургда ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида хабар берди

© Sputnik / Виктор Вытольский / Медиабанкка ўтишЁнғин
Ёнғин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ТИВ топшириғига биноан воқеанинг бутун тафсилотларини ва ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш жараёнида иштирок этиш учун Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси вакиллари Москва шаҳридан Санкт-Петербург шаҳрига учиб кетган

TOШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Илгарироқ РИА Новости халқаро ахборот агентлиги Санкт-Петербургда катта ёнғин юз бергани ва ҳодиса оқибатида 7 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлишгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Пожарный, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ленинград вилоятидаги ёнғинда етти ўзбекистонлик ҳалок бўлгани айтилмоқда
Айни вақтда Ўзбекистон Ташқи ишлар маҳкамаси ушбу ёнғинга доир расмий баёнот эълон қилди.

"ОАВ хабарларига кўра 2017-йилнинг 13-июл тонгида Санкт-Петербург таркибига кирувчи Колпино шаҳридаги метал ангарида умумий майдони 600 кв. м.га тенг бўлган ёнғин содир бўлди.

Ёнғин қолдиқларини ажратиш пайтида ўт ўчирувчилар томонидан Ўзбекистон фуқаролари деб тахмин қилинаётган 7 та жасад топилган.

Айни пайтда маҳаллий ҳукумат томонидан тергов тадбирлари олиб борилмоқда.

ТИВ топшириғига биноан воқеанинг бутун тафсилотларини ва ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш жараёнида иштирок этиш учун Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси вакиллари Москва шаҳридан Санкт-Петербург шаҳрига учиб кеттилар", — дейилади ТИВ хабарида.

Янгиликлар лентаси
0