TOШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ленинград вилоятининг Колпино шаҳридаги йўл плиткалари ишлаб чиқарилувчи ангарда юз берган ёнғин оқибатида етти киши ҳалок бўлди, деб хабар берди РИА Новости вилоят фавқулодда хизматларига таяниб.
"Ёниб кетган ангар қолдиқлари остидан етти кишининг жасади топилди", — деди агентлик суҳбатдоши.
Манбанинг берган маълумотига кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлишган.
Унинг айтишича, ёнғин 600 квадрат метр ҳудудни қамраб олган. Ёнғин сабаблари ва ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланмоқда.