ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Бир кун давомида ёнғин ўчириш бўлинмалари томонидан Тошкент шаҳар ҳудудида 11 та қуриган ўтлар ва шох-шабба ёниши билан боғлиқ ёнғинлар бартараф қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳар ИИБ маълумотига кўра, ёнғинларнинг ёниш майдони ўртача 200 метр.кв.ни ташкил қилади. Бундай ёнғинларнинг майдони бўйича энг йириги Сергели туманидаги Аэропорт ҳудудида содир бўлиб, ёнғин майдони тахминан 200 метр. кв. ташкил қилади. Шунингдек, Бектемир тумани Олтин топган кўчаси 32-уй олдида 200 метр.кв. майдонда қуруқ ўт ёнган.
Барча ҳолатларда аланганинг фуқаролар яшаш жойларига ўтиб кетишига йўл қўйилмаган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.