Жиззахда Peugeot автомобилларини ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланди

© xs.uz“Жиззах” эркин иқтисодий зонасида “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси “Peugeot Citroen Avtomotive” гуруҳи билан ўзаро ҳамкорликда йўловчи ва юк ташиш автомобилларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган завод қурилишига киришилди
“Жиззах” эркин иқтисодий зонасида “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси “Peugeot Citroen Avtomotive” гуруҳи билан ўзаро ҳамкорликда йўловчи ва юк ташиш автомобилларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган завод қурилишига киришилди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2019 йилдан эса бу заводда янги русумдаги машиналар ишлаб чиқаришга киришилади. Завод йилига 16 минг дона замонавий автомобиль тайёрлаш қувватига эга бўлади

TOШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. "Жиззах" эркин иқтисодий зонасида "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси "Peugeot Citroen Avtomotive" гуруҳи билан ўзаро ҳамкорликда йўловчи ва юк ташиш автомобилларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган завод қурилишига киришилди, деб хабар қилди "Халқ сўзи" нашри.

Peugeot - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Peugeot тез ёрдам машиналари ишлаб чиқарилади
Мазкур корхона Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 июндаги "Хорижий инвестициялар иштирокидаги "Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive" корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, "Ўзавтосаноат" АК ва "Peugeot Citroen Automotive" гуруҳи ўртасидаги келишув асосида бунёд этилмоқда.

Шу муносабат билан ташкил қилинган тадбирда "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси, "Peugeot Citroen Avtomotive" гуруҳи ходимлари, Франциянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

"Қўшма корхона барпо этилишини Ўзбекистон Республикаси Президенти қўллаб-қувватлаётганидан чексиз миннатдормиз, — дейди "Peugeot Citroen Automotive" гуруҳи вице-президенти Кристоф Бержеран. — Ушбу лойиҳа нафақат ҳудуд, балки Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳам равнақига хизмат қилишига ишонамиз".

Рабочие в цехе сварки кузовов автосборочного предприятия - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Peugeot Citroen заводи бир йил ичида қуриб битказилади
Завод қурилиши учун "Жиззах" эркин иқтисодий зонасида 45 гектар ер майдони ажратилган. Президент қарори билан лойиҳа иштирокчилари учун бир қатор солиқ ҳамда божхона имтиёзлари, преференциялар тақдим этилган.

Икки томонлама келишувга биноан, "Peugeot Citroen Automotive" гуруҳи янги технологиялар ва замонавий ишлаб чиқариш жараёнларини жорий этади ҳамда ходимлар малакасини оширади.

Корхонанинг қурилиш-монтаж ишларини 2018 йил 1 майга қадар якунлаш режалаштирилмоқда. 2019 йилдан эса бу ерда янги русумдаги машиналар ишлаб чиқаришга киришилади. Завод йилига 16 минг дона замонавий автомобиль тайёрлаш қувватига эга бўлади. Маҳсулот ички бозордан ташқари, экспорт ҳам қилинади.

Шунингдек, заводда ишлаб чиқаришни бошқариш, маҳсулот сифати, етказиб бериш ва савдо масалалари замонавий тизим асосида олиб борилади. Энг муҳими, бу ерда дастлабки йилдаёқ автомобиль эҳтиёт қисмлари етказиб беришга ихтисослаштирилган,

GM Uzbekistan пресс-тур - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan раҳбариятига берилмай қолган саволлар...
"Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси тизимидаги 30 га яқин йирик ва 160 дан ортиқ ўрта ҳамда кичик корхоналарни жалб қилиш эвазига 50 фоиз маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш кўзда тутилмоқда.

Қўшма корхонанинг ишга туширилиши аҳоли бандлигини таъминлашга ҳам салмоқли ҳисса қўшади: бу ерда 600 дан зиёд иш ўринлари яратилади.

Айни пайтда завод қуриладиган майдонда иш бошлаб юборилди. Анъанага кўра, тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, хорижлик меҳмонлар, қурувчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида заводнинг асосий иншооти пойдеворига келажакка битилган мактуб солинган капсула жойлаштирилди.

Янгиликлар лентаси
0