Ўзбекистонда Peugeot Citroen заводи бир йил ичида қуриб битказилади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишРабочие в цехе сварки кузовов автосборочного предприятия
Рабочие в цехе сварки кузовов автосборочного предприятия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Заводда Peugeo ва Citroën брендлари остида енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқарилади. Корхона йилига 16 минг дона авомобиль ишлаб чиқаради

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Хорижий инвестициялар иштирокидаги Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорни имзолади, деб хабар берилади президент расмий веб-сайтида.

Ушбу ҳужжат орқали Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, Peugeot Citroen Automotive S.A. ва "Ўзавтосаноат" АЖ ўртасида тузилган, Ўзбекистон ҳукумати томонидан UzPCA МЧЖга тақдим этиладиган хорижий инвесторнинг муайян мажбуриятларини ва давлат кўмаги бўйича чора-тадбирларни акс эттирувчи инвестиция битими тасдиқланди.

Выставка Citroen Creative Tour в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда Пежо ва Ситроен автомобиллари ишлаб чиқарилади

Ҳужжатга мувофиқ, 2018 йил 1 майга қадар инвестиция лойиҳаси доирасида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилади ва шу билан бир вақтда лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади.

Лойиҳа иштирокчилари учун қатор солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференциялари тақдим этилди.

UzPCA МЧЖ қурилиш давомида ҳамда ишга тушганидан бошлаб 10 йил муддатга Ўзбекистон ҳудудидаги барча солиқлардан ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл фондига мажбурий ажратмалардан озод қилинди.

Шу йилнинг 16 май куни "Ўзавтосаноат" АК ва Peugeot Citroen гуруҳи ўртасида Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона барпо этиш бўйича келишув имзоланган эди. Лойиҳа Жиззах вилоятидаги "Жиззах" ЭИЗ ҳудудида амалга оширилади. "Жиззах" ЭИЗ ҳудудида завод қурилиши учун 45 гектар ер майдони ажратилади.

Қўшма корхонанинг устав капитали 29,3 миллион еврони ташкил этади. Лойиҳа бўйича киритиладиган умумий инвестициялар миқдори 133 миллион евродан ортиқроқ.

Заводда Peugeo ва Citroën брендлари остида енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқарилади. Корхона йилига 16 минг дона авомобиль ишлаб чиқаради ҳамда автомобиллар Ўзбекистон ва хориж бозорларида сотилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0