Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи олдида турган долзарб масалалар муҳокама қилинди

Oбуна бўлиш
Сессияда Ўзбекистонда ёшлар сиёсатига доир асосий масалалар муҳокама этилди. Шулар қаторида хорижий элчилар ўз мамлакатларидаги ёшлар масалаларидаги тажриба ҳақида фикр билдирдилар

TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. 2017 йил 3 июль куни Халқаро Пресс клубда янги тузилган Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи давлат ташкилотининг фаолиятига бағишланган сессияси бўлиб ўтди, деб хабар берди Халқаро Пресс клуб матбуот хизмати. 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Ёшлар - улкан куч: Мирзиёев ёшларга Ҳукумат эшикларини очди

Анжуманнинг биринчи қисмида спикерлар сифатида янги тузилган Ёшлар Иттифоқи ташкилоти раиси Қаҳрамон Қуранбоев, Олий ва ўрта махсус таълим таълими вазири биринчи ўринбосари Набиев Дилмурод, Халқ таълими вазири биринчи ўринбосари Собитхон Тургунов, Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Озодбек Назарбеков сўзга чиқишди.

Иккинчи қисмида эса Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Сунь Лицзе, Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Ерик Утембаевлар иштирок этди. Ушбу сессия Ўзбекистон президенти Девони ёшлар сиёсати масалалари сектори, янги тузилган Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Пресс-клуб: совещание - Sputnik Ўзбекистон
Энг ёш вазир ўринбосари: асосийси - президент ишончини оқлаш

Сессияда Ўзбекистонда ёшлар сиёсатига доир асосий масалалар муҳокама этилди. Шулар қаторида хорижий элчилар ўз мамлакатларидаги ёшлар масалаларидаги тажриба ҳақида фикр билдирдилар.

Тугатилган Ҳаракатнинг асосий негизи бўлмиш умумтаълим мактаблари, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич ташкилотлари сони 15 579 та бўлиб, бугунги кунда улар 6 млн.дан аъзоларни бирлаштирган эди. (4 млн.дан зиёд "Камолот" 14-30 ёшдаги, 2 млн.дан зиёд "Камалак" 10-13 ёшдаги). Афсуски, рақамлар қанчалик жимжимадор бўлмасин, вақт Ҳаракатнинг фаолияти хозирги кун ва ёшлар талабига жавоб бермаслигини, ташкилотни эса тубдан ислоҳ қилиш лозимлигини кўрсатди.

Анжуманда, ўтган давр мобайнида (2001-2017) Ҳаракат томонидан ёшларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда орзу-интилишларини рўёбга чиқариш юзасидан олиб борилган ишлар таҳлил этилиб, бу борада йўл қўйилган камчиликлар, янги ташкил этилган Ёшлар Иттифоқининг мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари ва келажакда амалга оширилиш лозим бўлган устувор вазифаларга тўхталиб ўтилди.

Янги ташкил этилган Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи олдида турган долзарб масалалар, шу жумладан, ёшлар муаммоларини ўрганиш, уюшмаган ёшларни ижобий муҳитга қайтариш, ёшларнинг маънавий тарбияси бўйича мақсадли амалий чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, ўзларини намоён этишлари учун ёшларга имкониятлар майдонини кенгайтириш, таълим соҳасидаги умуммиллий давлат дастурларининг ижросига кўмаклашиш, болаларнинг иқтидор ва қобилиятларини ривожлантириш ва энг асосийси, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи навқирон авлод орасига чуқур кириб борадиган муҳим институтга айланиши муҳокама этилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0