Термизда Ислом Каримов номидаги техника университети ташкил қилинади - президент қарори

© Пресс-служба Президента УзбекистанаЎзбекистон Республикасининг Биринчи президенти
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
29 июн куни Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон президенти қарори эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўгрисида" 2017 йил 20 апрелдаги қарорига мувофиқ Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали ташкил этилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти расмий сайтида эълон қилинди.

Тошкент халқаро аэропортига расман Ислом Каримов номи берилди
Қарорга кўра, Тошкент давлат техника университети Термиз филиалининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

— транспорт тизимлари ва йўллари ҳамда уларнинг эксплуатацияси, кимёвий технология, бино ва иншоотлар қурилиши ва материаллари, озиқ-овқат технологияси, технологик машина ва жиҳозлар, енгил саноат технологияси, экология ва саноат хавфсизлиги соҳаларида юқори малакали мутахассисларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;

— иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг илмий-технологик вазифаларини ҳал этишга, илғор хорижий технологияларни синаб кўриш ва жорий этишга йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотларни олиб бориш ва ишланмаларни амалга ошириш;

— хорижий мамлакатлар таълим муассасаларининг тажрибасини ва мамлакат иқтисодиёти талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тегишли муҳандислик-техник ва ишлаб чиқариш йўналишлари ҳамда мутахассисликлар бўйича илмий-услубий адабиётларни ишлаб чиқиш;

— қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, илмий-таълим жараёнига чет эллик мутахассисларни жалб этиш мақсадида техника соҳасидаги етакчи хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.

Тошкент давлат техника университети Термиз филиалига ҳар йилги талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланиши таъкидланган.

Сўм - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон олийгоҳларида контракт пули оширилмайди
"2017 йил 1 сентябргача Тошкент давлат техника университети Термиз филиалини танлов асосида юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш чораларини кўрсин; Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида ўқув-методик жараённинг ташкил этилишини таъминлаш, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, уни ўқув адабиётлари, замонавий ўқув лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин", — дейилади президент қарорида.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев зиммасига юклатилган.

Янгиликлар лентаси
0