ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Илгарироқ Ўзбекистонда тез орада олий ўқув юртларида шартнома пули оширилиши ҳақида гап-сўзлар тарқала бошлаган эди. Аммо Олий таълим вазирлиги бу миш-мишларга раддия берди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.
Эслатиб ўтамиз, бу йил Ўзбекистонда бакалавриат ва магистратура босқичига талабаларни қабул қилишнинг янги тартиблари белгиланган.
Сал олдин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги 393-сонли қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Қарорда абитуриентларни тўлов-контракт бўйича белгиланган квотадан ташқари қўшимча равишда ўқишга қабул қилинишининг тартибига ойдинлик киритилган бўлиб, унга кўра кўпчилик абитуриентларни қизиқтириб келаётган саволларга жавоб олиш мумкин.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.