"Ўзбекнефтгаз" МХК ўзбекистонликларга Спарк ютиб олиш имкониятини тақдим этмоқда

© НХК УзбекнефтегазЎзбекнефтегаз МХК биноси
Ўзбекнефтегаз МХК биноси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компанияси ва Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши янги логотип ва слоган яратиш учун очиқ танлов эълон қилди

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Нефтгаз соҳасига мансуб миллий бренд логотипи бўйича ўз таклифларини нафақат профессионал реклама компаниялари ва агентликлар, балки хусусий шахслар (фрилансерлар, талабалар ва ҳ.к.) ҳам тақдим этишлари мумкин.

Здание НХК Узбекнефтегаз - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекнефтегаз" ўз бренди ва шиорини ўзгартиради
Барча ишларни "Ўзбекнефтгаз" МХК ва Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти вакилларидан иборат бўлган танлов комиссияси кўриб чиқади.

Комиссия ишларни қуйидаги мезонлар бўйича баҳолайди:

— компания фалсафаси, миссияси ва қадриятларини акс эттириш

— логотип ғоясининг теранлиги ва лўндалиги;

— логотип босма ва нобосма материаллар, брендлаштирилган маҳсулот ва корпоратив совғаларига мослашувчанлиги;

логотипнинг кўзга кўринадиган қисми креативлиги ва янгичалиги (янги логотип амалдагига ўшаш бўлмаслиги лозим).

Участок магистрального газопровода - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда табиий газ танқислиги муаммоси бартараф этилади
Комиссия 50 (элликта) энг яхши ишларни танлаб олади ва финал босқичи иштирокчилари орасида очиқ танлов ўтказади.Финал қатнашчиларининг ишлари, танлов натижалари ва ғолибнинг номи компания расмий сайтида эълон қилинади.

Танлов ғолиби қимматбаҳо соврин — Chevrolet Spark автомобили билан тақдирланади.

Танловда иштирок этиш учун талабномалар 2017 йил 21 июлгача қабул қилинади.

Танлов якунлари 2017 йил 25 августда сарҳисоб қилинади.

Ғолиблар номларини эълон қилиш ва тақдирлаш маросими жорий йил 30 августда (Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги Куни арафасида) ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0