Ўзбекистонда табиий газ танқислиги муаммоси бартараф этилади

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишУчасток магистрального газопровода
Участок магистрального газопровода - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда аҳолини газ танқислиги муаммосини ҳал қилиш учун бир неча бараварга ер ости газ заҳираларини кенгайтириш ҳисобига ҳал этиш кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Ўзбекистонда аҳолини газ танқислиги муаммосини ҳал қилиш учун бир неча бараварга ер ости газ омборларини кенгайтириш ҳисобига ҳал этиш режалаштирилган. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.

Участок магистрального газопровода - Sputnik Ўзбекистон
Европага қувур: Ўзбекистон Ғарбга газ экспорт қилмоқчи

"Ўзбекнефтегаз" МХК вакилининг сўзларига кўра, бу чора-тадбирлар куз-қиш мавсумида газ таъминоти узилишларсиз ишлашини таъминлаш ва аҳолини табиий газ билан таъминлаш бўйича амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонда "Газли" газ ер ости газ сақлаш омбори энг катта ҳисобланади, бугунги кунда ушбу газ омбори 3 млрд куб метр ташкил қилади. "Ўзбекнефтегаз" компанияси хорижий компаниялар билан биргаликда унинг сиғимини 10 млрд куб метрга етказмоқчи. Шу билан бирга, Фарғона вилояти Хўжаобод ер ости газ сақлаш омборини кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Ҳозирги кунда республика аҳолини, айниқса вилоят ва туман аҳолисини газ билан таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Очиқ маълумотларга кўра, 2017 йил феврал ойида 68,6 км газ қувурлар капитал таъмирланди ҳамда 171,9 км газ тармоқлари реконструкция қилинди.
Шунингдек, 7,2 минг км газ қувурларда зичликни аниқлаш бўйича махсус текширув ўтказилди. 5,6 минг км ер ости газ қувурлари текшириб чиқилди. 70,5 минг газ тарқатиш пунктларда тафтишлар ўтказилди.

Холдинг компанияси маълумотларига кўра, мустақиллик йилларда мамлакатда табиий газ таъминот тизими 2 баравар оширилди. Шунга қарамасдан, ҳозирги кунда кўплаб вилоятларда аҳолига газ таъминотида узилишилар муаммоси мавжуд.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0