"Ўзбекнефтегаз" ўз бренди ва шиорини ўзгартиради

© НХК УзбекнефтегазЗдание НХК Узбекнефтегаз
Здание НХК Узбекнефтегаз - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда компанияда 120 мингга яқин киши меҳнат қилади, компания 200дан ортиқ корхонани бирлаштиради

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. "Ўзбекнефтегаз" Миллий холдинг компанияси тез орада кенг миқёсдаги ребрендинг ишларини ўтказади, деб хабар берди Podrobno.uz компания бошқаруви раиси Алишер Султоновга асосланиб.

Газовый промысел Хаузак - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекнефтегаз" келгуси 4 йил ичида 30 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширади

Унинг айтишича, ҳозирда "Ўзбекнефтегаз" ва UNG брендларини бутун дунёда яхши билишади, бироқ ҳар доим янада яхши бўлиш ва олдинга интилиш имконияти мавжуд.

"Яқин кунларда биз сайтимиз ва ОАВ орқали тендер эълон қиламиз. Бу компаниянинг янги бренди ва шиорини ишлаб чиқиш бўйича танлов бўлади. Шундан сўнг бутун компаниямиз бўйича ребрендинг ишларини ўтказамиз", — деди Султонов.

Эслатиб ўтамиз, компания 1992 йилда Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов фармони билан ташкил этилган. Ўшанда у "Ўзбекнефтегаз" Ўзбек давлат нефть ва газ саноати концерни деб аталган. Ўша йилнинг декабрида эса "Ўзбекнефтегаз" нефть ва газ саноати Миллий корпорациясига айлантирилган. 1998 йил декабрида "Ўзбекнефтегаз" Миллий холдинг компаниясига ўзгартирилган.

Бугунги кунда унда 120 мингга яқин киши меҳнат қилади, компания 200дан ортиқ корхонани бирлаштиради.

Янгиликлар лентаси
0