"Бизни ғам-андуҳда қолдирманг" - пахтакорлик ота бедарак кетган ўғилларига хат ёзди

© SputnikБедарак йўқолган ака-ука Абдуллаевлар
Бедарак йўқолган ака-ука Абдуллаевлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидан бўлган Ҳамидулла Абдуллаев ўзининг "Одноклассники"даги саҳифасида фарзандлари Хуршид ва Умид Абдуллаевларга мурожаат қилиб, улардан қайтишни сўради

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонлик бир фуқаронинг бедарак кетган ўғилларига йўллаган мурожаати пайдо бўлди.

Ўзбекистоннинг Пахтакоридан (Жиззах вилояти) бўлган Ҳамидулла Абдуллаев "Одноклассники"даги саҳифасида ўз фарзандлари Хуршид ва Умид Абдуллаевларга мурожаат қилган.

Хуршид ва Умид Абдуллаевлар
Хуршид ва Умид Абдуллаевлар - Sputnik Ўзбекистон
Хуршид ва Умид Абдуллаевлар

"Хуршид, Умиджон болаларим. Инсон қаерда бўлмасин, уни томири туғилиб ўсган оиласи, ватанидадир. Томири қирқилган дарахт қурийди. Агар қайтмасаларинг, мен сизларни қарғамаслигим мумкин. Чунки сизлар фарзандимсизлар. Лекин келмасаларинг бизни дилимизни қаттиқ оғритган бўласиз. <…>

Бизни бошимиз эгилиб, қаддимиз букилди, эл олдида юзимиз шувут бўлди. Қариган чоғимизда аянг билан у дунёга юзимиз қора бўлиб бормайлик.

Агар келсаларинг, нафақат ўзларингни оқлайсизлар, балки бизни ҳам юзимиз ёруғ бўлади. Ихтиёрий келиш сизларни биз ота-онангиз ва юртингиз олдидаги бурчингиздир. Буни англамаяпсизларми?", деган ўз мурожаатида Ҳамидулла Абдуллаев.

Шундан сўнг ота ўз ўғилларига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг яқинда диний уламолар билан учрашувида сўзлаган нутқидан иқтибос келтирган.

"Яқинда муҳтарам президентимиз катта йиғилишдаги маърузаларида шундай дедилар: "шароитини яхшиламай деб, иш излаб кетиб, билиб-билмай адашиб қолиб, кейинчалик адашганлигини англаган бўлса, уларни биттагина хатоси учун қамоқ жазоси бериш-бу адолатдан эмас. Абдулла Авлоний бобомиз кечиримлилик-олийжанобликдир деган экан. Улар ҳам шу юрт фарзандлари, бизнинг фуқароларимиз, бизнинг болаларимиз. "Эгилган бошни қилич кесмас" деган нақл бор.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев йўлдан адашганларни дарров душманга чиқариб қўймасликни сўради

Ўз ихтиёри билан келиб, хатосини англаб, тузалиш йўлига ўтса, майли кечирайлик, ёрдам беринглар. Лозим бўлса уй, иш билан таъминлаб, ўз бизнесини бошлаш учун кредит берайлик. Лекин авф этилгандан кейин ҳам тузалмаса, ундан кейин жавобгарликка тортиш керак. Берилган имкониятларга қарамай, умуман юртига қайтмаса, демак бундайларни қалби тоза эмас, юрагида Ўзбекистонга нисбатан душманлик бор. Бундай кимсаларни Ўзбекистон фуқаролигидан чиқариш керак ва ҳеч қачон меҳмон сифатида ҳам ватанга киритмаслик лозим".

Болаларим! Сизларга яна нима керак? Қайси давлатда бунчалик ғамхўрлик, олижаноблик, инсонпарварликни топасизлар<…> Сизларда иккита йўл бор. Ё ўз ихтиёрингиз билан бош эгиб келиб юзимизни ёруғ қиласиз, ё ватангадо бўлиб мени ва онангизни чексиз ғам-андуҳда қолдирасиз. Илтимос, менга қўнғироқ қилинг!!!"

Маълумот учун: Абдуллаев Умид Ҳамидуллаевич 1984 йил 17 ноябрда, акаси Абдуллаев Хуршид Ҳамидуллаевич 1981 йил 11 ноябрда туғилган. Маълумотларга кўра, ака-укалар Россияда трактор ва машиналарга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи Россия-Болгария қўшма корхонасида фаолият юритишган.

Сотрудники правоохранительных органов - Sputnik Ўзбекистон
Иркутскда бедарак йўқолган 17 ёшли ўзбекистонлик қидирилмоқда
2011 йилгача Умид ота-онаси билан қўнғироқлашиб турган, 2015 йилнинг май ойида ўғиллардан тўнғичи бўлган Хуршид отасига қўнғироқ қилиб, суҳбат давомида укаси яхши эканлигини, улар ишлашаётганини маълум қилади.

Ака-укалар томонидан қўнғироқлар амалга оширилган рақамлар текширилганда, Умид Абдуллаев охирги марта (2011 йилда) отаси билан Россиянинг Новосибирск шаҳридан, Хуршид Абдуллаев эса 2015 йилда Москва шаҳридан боғланишгани аниқланган.

Ака-ука Абдуллаевлар Ўзбекистонда ва Россияда бедарак йўқолганлар рўйхатида туришади.

Кимда-ким ака-ука Абдуллаевларнинг жойлашуви ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлса, илтимос, уларнинг отаси Ҳамидулла Абдуллаев билан боғланинг. Бедарак йўқолганлар ҳақида ҳар қандай маълумот уларнинг ота-онаси учун жуда муҳим.

Янгиликлар лентаси
0