Иркутскда бедарак йўқолган 17 ёшли ўзбекистонлик қидирилмоқда

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишСотрудники правоохранительных органов
Сотрудники правоохранительных органов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
17 ёшли Исроил Исмоил ўғли Акбаров шу йилнинг 12 февралида уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Иркутск шаҳрида шу йилнинг 12 февралида уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган 17 ёшли Ўзбекистон фуқароси Исроил Исмоил ўғли Акбаров қидирилмоқда. Бу ҳақда Россия ИИВ Иркутск вилояти бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда унинг алоҳида белгилари келтирилган: бўйи 170 — 175 сантиметр, ўртача гавда тузилишига эга. Сочлари калта, қора, қулоқлари ёпишиб туради, қошлари қора.

Эгнида капюшонли тўқ кўк куртка, қора шапка, қора шим ва қора пойабзал бўлган.

Қўшимча белгилари: акцент билан гапиради. Ёнида ҳеч қандай ҳужжати бўлмаган. Ўзини Тимур деб таништириши мумкин.

Уни топиш учун полиция сафарбар қилинган, қариндошлари ва танишларидан маълумотлар тўпланмоқда.

Ички ишлар ходимлари Исроил Акбаров ҳақида бирор маълумотга эга бўлганлардан шаҳар полициясига хабар беришларини сўрашмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0