Абитуриентлар диққатига: СамДУга қабул квоталари ҳажми оширилди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишИмтиҳон
Имтиҳон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бошланадиган ўқув йилида Самарқанд давлат университетида ўқишга қабул бўйича умумий квота ҳажми оширилиб, бакалаврлар учун 2000 нафар (ўтган йили 1615 нафар), магистрлар учун 209 нафар (ўтган йили 131 нафар) этиб белгиланди

ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Бугун вилоятимизнинг барча олий таълим муассасаларида навбатдаги ўқув йили учун абитуриентларни қабул қилиш жараёнига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда, деб хабар қилди "Зарафшон" нашри.

Ҳарбий қасамёд - Sputnik Ўзбекистон
Мудофаа вазирлиги олийгоҳларига ягона танлов асосида ўқишга кириш мумкин
"Бошланадиган ўқув йилида Самарқанд давлат университетида ўқишга қабул бўйича умумий квота ҳажми оширилиб, бакалаврлар учун 2000 нафар (ўтган йили 1615 нафар), магистрлар учун 209 нафар (ўтган йили 131 нафар) этиб белгиланди. Бундан ташқари, университетда кимёвий технологиялар, биотехнологиялар ҳамда доривор ўсимликларни етиштириш технологияси бўйича янги йўналишлар ташкил этилиб, уларда 70 нафар мутахассис тайёрлаш имконияти яратилди.

Магистратура таълими йўналишида шу давргача мавжуд бўлмаган ўзбек тили ва адабиёти, этика ва эстетика ҳамда атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси, тезлаштирувчи техника бўйича мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилди", — дейилади хабарда.

Самарқанд давлат чет тиллар институтида эса ўқишга қабул бўйича умумий квота бакалаврлар учун 604, магистрлар учун 66 нафар этиб белгиланди. Ўқишга қабул бўйича умумий квота ўтган йилдагига қараганда 104 нафарга кўпайди.

Ўзбек талабалари - Sputnik Ўзбекистон
Абитуриентлар диққатига: кириш баллини тўплай олмаганлар ҳам талаба бўлиши мумкин
Айни пайтда қабул комиссияларида абитуриентлардан қабул қилинадиган ҳужжатлар, маълумотлар акс этадиган махсус эълон тахталарини тайёрлаш, фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва уларга тезкор жавоб бериш, "ишонч телефони" фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Хабарда таъкидланишича, абитуриентларга ҳужжат топшириш жараёнида зарур бўладиган ўқув қуроллари савдоси, суратга олиш, овқатланиш, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига ҳордиқ чиқаришлари учун қулай шарт-шароит ташкил қилинади

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0