Мудофаа вазирлиги олийгоҳларига ягона танлов асосида ўқишга кириш мумкин

© Служба национальной безопасности Республики УзбекистанҲарбий қасамёд
Ҳарбий қасамёд - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун номзодларни танлаб олиш бўйича қатор ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимига янгиликлар киритилди

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан профессионал ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Ҳарбий сир: Мирзиёев Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги раҳбарига қандай топшириқ берди
Хабарда қайд этилишича, Ўзбекистонда ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун номзодларни танлаб олиш бўйича қатор ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимига янгиликлар киритилди.

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 26-майдаги қарорига асосан Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришнинг ягона танлов тизими жорий этилди. Бу тизим тест синовлари натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган номзодлар орасидан олий ҳарбий таълим муассасаларини тўлдириш имконини беради", — дейилади хабарда.

"Тизимда ўтказилаётган бундай ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад — олий ҳарбий таълим муассасаларига фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини ўзлаштирган, интеллектуал салоҳиятли, жисмонан бақувват ва соғлом ёшларни саралаб олишдан иборат, — дейди Мудофаа вазирлиги Ҳарбий кадрларни тайёрлаш бошқармаси бўлим бошлиғи Ҳасан Халилов. — Бу миллий армиямизни малакали ва етук кадрлар билан таъминлаш, Қуролли Кучлар салоҳиятини янада ошириш ва мудофаа қудратини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади".

Анжуманда мутахассислар ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимига киритилаётган янгиликлар ва ўзгаришлар хусусида маълумот берди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Янгиликлар лентаси
0