ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 26-январ куни Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан йиғилиш ўтказди, деб хабар берган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
Шунингдек, ҳукумат аъзоларига, вазирлик ва идоралар раҳбарларига Ўзбекистон Қуролли Кучлари қудратини ошириш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш, миллий армия ва халқ якдиллигини бунданда мустаҳкамлашга доир аниқ топшириқлар берилган.
Мирзиёев ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўзбекистонликларда Ватан тақдири учун масъулият туйғусини янада юксалтириш каби муҳим вазифаларга алоҳида эътибор қаратган.
Ҳарбий хизматчиларни ҳар томонлама ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун замонавий уй-жойлар қуриш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилган.