Абитуриентлар диққатига: кириш баллини тўплай олмаганлар ҳам талаба бўлиши мумкин

© SputnikЎзбек талабалари
Ўзбек талабалари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги қарорга кўра, тест синовларидан муваффақиятли ўта олмаган абитуриентлар ҳам олийгоҳга ўқишга қабул қилиниши мумкин. Бунинг учун абитуриент камида 68 балл тўплаган бўлиши шарт ҳамда оширилган контракт пулини тўлай олиш имконига эга бўлиши лозим

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш борасида Ўзбекистон президентининг 5 май куни "2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Студенты в аудитории в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Президент олий таълим муассасаларига қабул қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади
2017/2018 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга қабул бўйича умумий квота бакалаврлар учун 66 316 нафар (давлат грантлари — 18 194 та, тўлов-контракт асосида — 48 122 та), магистрлар учун 5 000 нафар (давлат грантлари — 1 556 та ва тўлов-контракт асосида — 3444 та) этиб белгиланди.

Шунингдек, махсус сиртқи бўлим негизида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда билим олишни таъминлаш мақсадида Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимида 100 нафар, Навоий давлат кончилик институтида тўлов-контракт асосида 90 нафар ва Тошкент темир йўл муҳандислари институтида тўлов-контракт асосида 80 нафар бакалаврни тайёрлаш назарда тутилган.

Шу билан бирга, 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабулни амалга ошириш жорий этилади. Бунинг учун абитуриентлар камида 68 балл тўплаган бўлиши шарт ҳамда оширилган контракт пулини тўлай олиш имкониятидан келиб чиқиб амалга оширилади.

2017/2018 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари буюртмаларига биноан юқори малакали тиббиёт кадрларига эҳтиёж катта бўлган ҳудудлар учун Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт олий таълим муассасаларига давлат грантлари асосида бакалавриат йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлашнинг мақсадли қабул квоталари тасдиқланди.

Тошкент ахборот технологиялари университети - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 14та олий ўқув юрти капитал таъмирланади
Қарорнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, кадрларни мақсадли тайёрлашнинг асосий буюртмачилари ҳисобланган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирлик ва идораларга олий таълим муассасалари битирувчиларининг улар ўқиб эгаллаган касбига ва тузган шартномаларига мувофиқ иш билан бандлигини таъминлаш, жумладан, республиканинг олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларига ишга йўлланма олган олий таълим муассасалари битирувчилари учун муносиб меҳнат ва ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш юзасидан жавобгарлик юкланган.

Президент қарорида белгилаб берилган мақсад ва вазифалар юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилади, 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг стратегик ривожланишининг бешта устувор йўналиши доирасида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил амалга оширишга замин яратади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0