Президент олий таълим муассасаларига қабул қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади

© SputnikСтуденты в аудитории в Ташкенте
Студенты в аудитории в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон олийгоҳларига бу йил 66 мингдан ортиқ абитуриент талабаликка қабул қилинади

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларига 2017/2018 йилги ўқув мавсумига қабул қилиш тўғрисида"ги қарорни имзолади, деб хабар бермоқда "Жаҳон" АА.

Ҳужжатда айтилишича, бу йилги мавсумда умумий ҳисобда 66 316 талаба, шулардан 18 194 нафари давлат гранти ва 48122 нафари тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

Узбекские студенты в посольстве РУз в Москве - Sputnik Ўзбекистон
2021 йилгача Ўзбекистон олийгоҳларига талабалар қабул қилиш 18%га оширилади

Магистратурага 5 минг талабгор, шундан 1556 нафари давлат гранти ва 3444 нафари тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимлари бакалавриатига 100 нафар талаба, ундан 15 нафари давлат гранти, 85 нафари тўлов-контракт асосида, Навоий давлат кончилик институтига 90 талаба тўлов-контракт асосида ва Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтига 80 талаба тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Ҳужжатга кўра, олий таълим муассасаларига кириш учун қўшимча квоталарни таълим муассасасининг салоҳияти ва таълим йўналишларидан келиб чиқиб Давлат комиссияси белгилайди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0