Шавкат Мирзиёев Испания қироли билан учрашди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиеев на заседании совета глав государств - членов Шанхайской организации сотрудничества (ШОС) в расширенном составе
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев на заседании совета глав государств - членов Шанхайской организации сотрудничества (ШОС) в расширенном составе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев ва Филипп VI суҳбатда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиб, халқаро аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг Остона саммити доирасида Испания қироли Филипп VI билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали хабар бермоқда.

Ўзбекистон раҳбари икки мамлакат ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатлари чуқур тарихий илдизга эга эканлигини таъкидлади.

Самарқанддаги турист - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга испаниялик туристлар ташрифи ошади

Олти аср муқаддам Соҳибқирон Амир Темур ва Кастилия қироли Энрике III саъй-ҳаракати билан Самарқандда ва Кастилия пойтахти Сеговияда элчихоналар таъсис этилган. Ўзаро ҳамкорликнинг бугунги юксак даражасига Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов ва қирол Хуан Карлос I ўртасида қарор топган алоҳида муносабатлар туфайли эришилди.

Шавкат Мирзиёев ва Филипп VI суҳбатда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиб, халқаро аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Томонлар давлатлараро алоқаларни кенгайтиришда олий даражадаги мулоқот муҳим ўрин тутишини қайд этдилар. Ташқи сиёсат маҳкамаларининг мунтазам маслаҳатлашувлари нафақат долзарб минтақавий ва халқаро сиёсат масалалари бўйича фикр алмашиш, балки турли даражадаги келгуси учрашувлар жадвали ва кун тартибини ишлаб чиқиш ҳамда келишиш имконини бермоқда.

Давлатлараро муносабатларнинг муҳим бўғини — савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам томонлар диққат марказида бўлди.

Самарқандлик саккиз яшар мусиқачи Испаниядаги танловда ғолиб бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Булунғурлик 8 яшар Исфандиёр Испаниядаги мусиқа танловида ғолиб бўлди

Учрашувда ўзаро савдо ҳажмини кўпайтириш ва таркибини кенгайтириш зарурлиги қайд этилди. Ўзбекистон билан Испания бунинг учун барча имконият ва салоҳиятга эга экани таъкидланди.

Ўзбекистон мамлакатда Испания бизнесининг, хусусан, нефть-газ, энергетика, кимё, фармацевтика, тўқимачилик, пардозлаш материаллари ва сопол маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида юқори технологияли корхоналар ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали кенгайишидан манфаатдордир.

Испания туризм соҳасида улкан натижаларга эришган ва бу борада жаҳон миқёсида илғор тажрибага эга. Шу муносабат билан томонлар ушбу соҳада узоқ муддатли тизимли ҳамкорлик ўрнатиш, бошқача айтганда, стратегик шерикликни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия ташкил этиш ва унинг дастлабки мажлисини шу йил Тошкентда ўтказиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Янгиликлар лентаси
0