Ўзбекистонга испаниялик туристлар ташрифи ошади

© OLGA NEDBAYAVA / AFPСамарқанддаги турист
Самарқанддаги турист - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари ва архитектура ёдгорликлари ҳақидаги видео-презентация оқшом меҳмонларига мамлакат тарихи ва бугуни ҳақида кўплаб маълумотларни билиб олишларига имкон берди

ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси ташаббуси билан Мадрид шаҳрида SMUNDO Ассоциацияси билан ҳамкорликда "Ўзбекистон маданияти оқшоми" бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Жаҳон" ахборот агентлиги. Унда Испания пойтахти маъмурияти ва жамоатчилиги, ишбилармон ва экспертлар гуруҳлари ҳамда туризм агентликлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Иштирокчиларга ўзбек халқининг бой тарихий ва маънавий мероси, маданияти ва амалий санъати, Ўзбекистоннинг кенг туристик имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Йиғилганлар шунингдек, республикада туризм инфраструктурасини ривожлантириш ва тарихий-меъморий ёдгорликларни қайта тиклаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан танишдилар.

Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари ва архитектура ёдгорликлари ҳақидаги ёрқин видео-презентация оқшом меҳмонларига мамлакатимиз, унинг тарихи ва бугуни ҳақида кўплаб маълумотларни билиб олишларига имкон берди.

Лондон - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Лондон туризм кўргазмасида иштирок этади

"Испаниядаги дипломат" нашрининг бош муҳаррири Мануэл Альберто Рубионинг айтишича, тадбир Ўзбекистон, унинг ўтмиши ва бугуни, улкан салоҳияти, меҳнатсевар ва меҳмондўст халқи билан яқиндан танишиш имкониятини яратди. Унда айниқса, Самарқанд, Бухоро ва Хивадаги улуғвор архитектура ёдгорликлари катта қизиқиш уйғотди.

Сан Пабло университети профессори Рикардо де ла Серна бугунги тадбир меҳмонлари улкан таассуротларга эга бўлишганини эътироф этиб, тез орада Испаниядан Ўзбекистонга ташриф буюрадиган туристлар сони сезиларли равишда ошишига ишонч билдирди.

"Ўзбекистон – тарихий Ипак йўлидаги муҳим мамлакатлардан бири. Сақланиб қолган ва қайта тикланган архитектура ёдгорликларининг гўзаллиги ва бетакрорлиги бутун дунё туристларини ўзига жалб этади. Бугунги оқшом иштирокчилари испан элчиси Руи Гонсалес де Клавихонинг буюк Амир Темур салтанати пойтахти Самарқандга қилган ташрифини қувонч билан ёдго олишди", — деди SMUNDO Ассоциацияси раҳбари София Арутюнова.

Унинг айтишича, испан жамоатчилигининг Ўзбекистон тарихи ва маданиятига бўлган қизиқишини эътиборга олиб бундай тадбирларни Испаниянинг бошқа шаҳарларида ҳам ўтказиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0