ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. 2017-йилнинг 6-июн куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили бошчилигидаги делегация Афғонистон Ислом Республикаси пойтахтида ўтказилган "Қобул жараёни" халқаро учрашувида иштирок этди, деб хабар берди "Жаҳон" АА.
Конференцияда Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ва Афғонистон Ҳукумати Ижроши Раиси Абдулла Абдулла нутқ сўзлади.
Форум давомида Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Аҳмет Йилдиз билан учрашув бўлиб ўтди ва унда томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Ташриф доирасида Афғонистон Ислом Республикасининг турли вазирлик ва идоралари вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказилиб, уларда савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг айрим масалалари муҳокама қилинди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.