ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. 2017-йилнинг 25-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Жозеф Леонард Вотел билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
20 Январ 2017, 18:37
"Суҳбат давомида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, Мудофаа вазири Қобул Бердиев ва генерал Жозеф Л.Вотел Ўзбекистон-АҚШ кун тартиби нуқтайи назаридан ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар, қатор халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.
Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди", — дейилади хабарда.
Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.