Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича махсус вакили лавозими жорий этилди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасига Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили лавозими киритилди

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратида Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили лавозими ва унинг 3 ходимдан иборат аппарати жорий этилди.

Мид Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев ўзининг Афғонистон бўйича махсус вакилини тайинлади
Бу иш Ўзбекистон президенти юритаётган ташқи сиёсат, Ҳукумат қарорлари ва Вазирлик раҳбариятининг Афғонистон Ислом Республикаси билан ҳамкорлик масалалари бўйича айни вақтда бераётган кўрсатмаларини ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро сиёсий, иқтисодий ва инсонпарварлик ташаббусларини амалга оширишда иштирок этаётган вазирлик ва муассасалар фаолиятини мувофиқлаштириш  мақсадида амалга оширилганлиги таъкидланган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили аппарати тўғри ишлашини таъминлаш учун 1 та автомобил, офис мебели, компьютерлар ва бошқа ускуналар харид қилиниши учун зарур маблағлар ажратилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ, Ўзбекистон Республикаси Фармони билан Исматулла Эргашев Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича махсус вакили этиб тайинланган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0