ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йилга қадар республикадаги автомобиль саноатини ривожлантириш тўғрисидаги қарорни имзолади, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.
Қарорга мувофиқ "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси "Ўзавтосаноат" акциядорлик жамиятига айлантирилди.
Яна бир қизиқарли фактлардан бири шуки, мамлакат президенти жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб GM Uzbekistan АЖ автомобилларига акциз солиғи ставкасини 29 %дан 27 %га пасайтирди. Шу билан бирга, бундай пасайиш 2017 йилнинг 1 июнига қадар имзоланган, автомобиль қийматининг камида 85 фоизига тўланган шартномалар бўйича реализация қилинувчи автомобилларга тегишли бўлади.
Шу билан бирга имтиёзлар ҳақида ҳам унутиб қолдирилмади. "Ўзавтосаноат" АЖнинг баъзи корхоналари солиқ имтиёзларини оладиган бўлди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.