ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Бугундан GM Uzbekistan автомобиллари нархларининг оширилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Компаниянинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида автомобилларнинг янгиланган нархлари эълон қилинди.
Нархлар ижтимоий тармоқларда илгарироқ тарқалган прайс-листлардаги нархлардан салгина фарқ қилади.
Қайд этилишича, нархлар харидни амалга оширган кундаги АҚШ долларининг давлат курси бўйича ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, ҳукуматнинг 26 майдаги қарори билан GM Uzbekistan автомобиллари сўмда сотилиши белгиланди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.