ТОШКЕНТ, 28 май —Sputnik. Ўзбекистон Республикаси gрезидентининг 2017 йил 26 майда ПҚ-3010-сонли, "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари нархларини шакллантиришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, GM Uzbekistan автомобиллари сўмда сотилади.
Қарорнинг биринчи бандида "Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Ўзавтосаноат" АКнинг 2017 йил 1 июндан ички бозорда "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖнинг барча турдаги енгил автомобилларини миллий валюта — сўмда сотиш борасидаги таклифи маъқуллансин", — дейилган.
Иккинчи бандида эса, 2017 йил 1 июнгача бўлган муддатда тузилган барча шартномалар аввалги тартиб бўйича амалга оширилиши белгиланган. Шунинг соҳадаги эҳтиёт қисмлар экспортини қисқартириш, инвестицияларни жалб қилган ҳолда маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш чораларини кўриш таъкидланган.
Rednews.uz хабарига асосан.