Ўзбекистон сел келишига тайёргарлик кўрмоқда

© Facebook/darvozСел в Таджикистане
Сел в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тез кунларда сел тошқинлари билан боғлиқ муаммолар ҳал этиш ва Чирчиқ дарёси атрофида истиқомат қилувчи аҳолини муҳофаза қилиш мақсадида турли вазирлик ва хизматлар мутахассислари иштирокида махсус комиссия тузилади.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Давлат экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси хабарига кўра Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши туфайли дарёларда сув кўпайиши ва сел келиши хавфи пайдо бўлади.

Девушки с велосипедами на затопленной улице - Sputnik Ўзбекистон
ФВВ ёғингарчилик туфайли юзага келган сув босиш хавфини бартараф қилди

"Ўзгидромет маркази маълумотларига кўра, республикада июн ва июл ойларида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, сел тошқинлари содир бўлиш хавфи мавжуд. Тез кунда сел тошқини билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш ва Чирчиқ дарё қирғоғи атрофида истиқомат қилувчи аҳолини муҳофаза қилиш мақсадида турли вазирлик ва хизматлар мутахассислари иштирокида махсус комиссия тузилади" — деб таъкидлади Давлат экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ходими.

"Бу чора-тадбирларнинг асосий мақсади — сел тошқинларни олдини олишдир. Комиссия томонидан тез кунларда Чирчиқ дарё атрофидаги вазиятни чуқур таҳлил қилиниб, салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрилади. Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимияти томонидан дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш ва хавф зонасида қурилган уйларни бошқа жойларга кўчириш ишлари билан шуғулланади", — деб қўшимча қилди суҳбатдош.

Река Чирчик - Sputnik Ўзбекистон
Чирчиқ дарёси атрофида ноқонуний қурилган дачалар бузиб ташланади

Эслатиб ўтамиз, 18 май куни тоғлардаги қорларнинг эриши, ёғингарчиликнинг кўп ёғиши туфайли "Чирчиқ" дарёси Қуйичирчиқ тумани ҳудудининг чап қирғоқларни эмирилиши ва қисман қирғоқларга сув чиқиши кузатилган. Бу эса "Абай" ҚФЙ "Тожик овул" маҳалласидаги 28 та хонадонга (132 нафар фуқаро) сув босиш хавфи келиб чиққан. Шунингдек, "Янги ҳаёт" ҚФЙ "Охунбобоев" аҳоли яшаш пунктидаги 8 хонадоннинг ҳовлиларига сув кирган.

Республика тегишли хизматлар томонидан содир бўлган вазиятни бартараф этиш мақсадида тезкор равишда махсус техника воситалари жалб этилиб, Чирчиқ дарё қирғиқлари 35 метрга мустаҳкамланди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0