ФВВ ёғингарчилик туфайли юзага келган сув босиш хавфини бартараф қилди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишДевушки с велосипедами на затопленной улице
Девушки с велосипедами на затопленной улице - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тоғлардаги қорларнинг эриши, ёғингарчиликнинг кўп ёғиши туфайли "Чирчиқ" дарёсининг Қуйичирчиқ тумани ҳудудининг чап қирғоғида қирғоқларни эмирилиши ва қисман қирғоқларга сув чиқиши кузатилган

ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. 18 май куни тоғлардаги қорларнинг эриши, ёғингарчиликнинг кўп ёғиши туфайли "Чирчиқ" дарёси сув сатҳи кўтарилиши ва қирғоқларга сув чиқиб бир неча маҳаллани сув босиш хавфи туғилган,  ФВВ матбуот хизмати хабари асосида.

Оползень в Узгене - Sputnik Ўзбекистон
ФВВ: Ўзганда яна 30та уй кўчки остида қолди

"2017 йилнинг 18 май куни соат 17:40 да Чорвоқ сув омборидан 800 м3/сек.дан зиёд сув чиқиши натижасида Чирчиқ дарёси сув сатҳи кўтарилиши кузатилган. Соат 23:30 да "Чирчиқ" дарёсининг Қуйичирчиқ тумани ҳудудининг чап қирғоғида қирғоқларни эмирилиши ва қисман қирғоқларга сув чиқиши кузатилган.Бу эса "Абай" ҚФЙ "Тожик овул" маҳалласидаги 28 та хонадонга (132 нафар фуқаро) сув босиш хавфи келиб чиққан. Шунингдек, "Янги ҳаёт" ҚФЙ "Охунбобоев" аҳоли яшаш пунктидаги 8 хонадоннинг ҳовлиларига сув кирган, аммо уларнинг асосий яшаш уйларига зарар этмаган", — дейилган ФВВ хабарида. 

Воқеа содир бўлган жойга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимияти, Ўзгидромет, Ўзавтойўл, ИИБ ходимларидан иборат тезкор Штаб ташкил қилинган.

Мороженое - Sputnik Ўзбекистон
ФВВ Андижондаги музқаймоқдан оммавий заҳарланиш ҳақида расмий маълумот берди

Тезкор кўрилган чора-тадбирлар натижасида, 19 май куни 10:00 гача 50 нафар ходимлар, 4 та "МАН", 3 та "САМСУНГ" автомашиналари, 3 та погрузчик, 1 та автокран, 1 та булдозерлар жалб қилиниб, 35 м қирғоқ жойига темир-бетон, ҳарсанг тошлар ташланиб, Чирчиқ дарёси қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари олиб борилди.

Натижада, Қуйичирчиқ туманидаги "Абай" ҚФЙ "Тожик овул" маҳалласи ҳудуди, "Янги ҳаёт" ҚФЙ "Охунбобоев" аҳоли яшаш пункти ҳудудларига сув тошқини хавфи бартараф этилди, Чирчиқ дарёсидаги оқаётган сув хажми 100 м3/сек.га камайган.
Ҳозирги вақтда Қуйичирчиқ туманидаги "Абай" ҚФЙ нинг "Тожик овул" маҳалласи ҳудуди ва "Янги ҳаёт" ҚФЙ нинг "Охунбобаев" аҳоли яшаш пункти ҳудудларида қирғоқ мустаҳкамлаш ишлари давом этмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0