ФВВ: Ўзганда яна 30та уй кўчки остида қолди

© Пресс-служба МЧС КРОползень в Узгене
Оползень в Узгене - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
29 апрель куни ҳам Ўзган туманида кўчки содир бўлиши оқибатида 11та уй тупроқ остида қолган ва 24 киши ҳалок бўлганди

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Ўш вилоятининг Ўзган туманида содир бўлган кўчки оқибатида 30та уй ва 35та таянч электр узатиш линиялари тупроқ остида қолди, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон ФВВ хабарига таяниб.

Оползень в Узгене - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон фожеаси: Ўзганда қутқарув ишлари давом этмоқда

Тупроқ кўчиши бугун маҳаллий вақт билан соат 14.30да юз берган.

"Ҳеч ким жабрланмади, маҳаллий аҳоли кўчкидан аввал хавфсиз жойларга кўчирилганди", — деб хабар берди ФВВ матбуот хизмати.

Илгарироқ Ўш вилояти ҳокимияти вакили Таалайбек Сарибашев яқин-атрофдаги қишлоқларнинг аҳолиси кўчки ҳақида огоҳлантирилгани ва хавфсиз жойларга кўчирилгани ҳақида маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 29 апрель куни ҳам Ўзган туманида кўчки содир бўлиши оқибатида 11та уй тупроқ остида қолган ва 24 киши ҳалок бўлганди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0