Тошкентда жонли ижрога мўлжалланган замонавий концерт зали барпо этилади

© Пресс-служба посольства Азербайджана в РУзБлаготворительный концерт в Ташкенте при участии посольства Азербайджана в РУз
Благотворительный концерт в Ташкенте при участии посольства Азербайджана в РУз - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дастурга кўра, дунёнинг машҳур мусиқачилари, бастакорлари иштирокида ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари ташкил этилади, маданият ва санъат йўналишидаги таълим муассасалари ўқув дастурлари ва ноталар, ўқув қўлланма ва дарсликлар, илмий-методик адабиётлар билан таъминланади

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг тўлиқ матни билан Ўзбекистон президентининг расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Хонадон калити - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек санъати ривожига ҳисса қўшган 11 нафар маданият ходимига янги уйлар берилди

Маданият ва санъат муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш борасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, ўзбек миллий рақс ва хореография санъатини янада ривожлантириш, маданият ва санъат ривожига катта ҳисса қўшган таниқли санъаткорлар, жаҳон миқёсидаги нуфузли кўрик-танловларда юқори ўринларни эгаллаган ёшларни моддий қўллаб-қувватлаш, ёшларни санъат масканларига мунтазам жалб этиш кабилар дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгиланган.

Дастурга мувофиқ, маданият ва истироҳат боғлари ҳудудида "Нуронийлар маскан"лари ташкил этилиб, фахрийларнинг маданий дам олишлари учун зарур шароитлар яратилади.

Шунингдек, "Сени куйлаймиз, замондош!", "Дебют" каби театр санъати кўрик-фестиваллари самарадорлиги оширилади, "Баҳор нафаси" халқаро санъат фестивали, "Бойсун баҳори" халқаро фольклор фестивали, "Ёшлик баҳори" республика ёш опера ижрочилари фестивали сингари тадбирлар, турли халқ сайлларини ташкил этиб, уларга хорижий сайёҳлар кенг жалб этилади.

Янги Маданият вазирлигининг вазифалари белгилаб берилди

Дунёнинг машҳур мусиқачилари, бастакорлари иштирокида ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари ташкил этилади, маданият ва санъат йўналишидаги таълим муассасалари ўқув дастурлари ва ноталар, ўқув қўлланма ва дарсликлар, илмий-методик адабиётлар билан таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигига республикадаги концерт-томоша ва театр муассасаларининг ижодий ходимлари учун грим ва постижёр маҳсулотлари, оёқ кийимлар, махсус либослар, саҳна декорациялари ва конструкциялари, парда ва саҳна либосларини тайёрлашга ихтисослашган қўшма корхона ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш топширилди.

Туркия маданият, иқтисод ва савдо делегациялари Ўзбекистонга ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Маданият вазирлиги ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 10-уйда жойлашган бинони "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси тасарруфига ўтказиш ва ушбу бинода жаҳон андозаларига тўлиқ мос келадиган, академик жамоаларнинг бадиий дастурлари намойиш этиладиган, жонли ижрога мўлжалланган замонавий концерт залини барпо этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиши белгиланди.

Ҳужжатга кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат консерваториясида маданият ва санъат йўналишидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, шунингдек, мактабдан ташқари таълим муассасалари учун малакали мусиқа педагогларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга ихтисослаштирилган факультет ташкил этиш юзасидан зарур чораларни амалга оширади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Янгиликлар лентаси
0