ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг тизим ташкилотларидаги бир гуруҳ ходимлари оилаларига мўлжалланган 11 хонадоннинг калитлари ўз эгаларига топширилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги матбуот-хизмати.
Айтилишича, хизмат уйлари тақдим этилишида ходимларнинг меҳнат жамоаларидаги фаолияти, яшаш шароитлари, фуқаролар йиғини, иш жойларидан тақдим этилган тавсияномалар ҳамда бошқа барча ҳолатлар инобатга олинган.
"Мисол учун, Б.Худойқулов юқори малакали дирижёр, хорижий давлатларда ўз малакасини оширган, гарчи катта маош эвазига чет элда ишлаш имкони бўлсада, ўз юрти санъати ривожи йўлида меҳнат қилаётганлиги, қолаверса, оиласи тўрт нафар эканлиги эътиборга олинган", — дейилади хабарда.