Арзон уйлар неччи балли зилзилага бардош беради?

© anhor.uzКоттеж типида қурилаётган уйлар
Коттеж типида қурилаётган уйлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси ўринбосари Асомиддин Тожиев қурилаётган уйларнинг зилзилабордошлиги неччи баллга мўлжалланганлиги ҳақида айтди

ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016-йил 21-октябрдаги "2017-2021-йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги қарори Ўзбекистон аҳолисининг яшаш шароитларини янада яхшилашда янги босқични бошлаб берди, деб ёзган "Жаҳон" АА.

Намунавий лойиҳадаги уй қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ёппасига арзон уйлар қурилиши бошланади
Хабарга кўра, ҳар бир массивнинг бош режасида хизмат кўрсатиш объектлари, спорт майдончалари ва муҳандислик тармоқлари, ҳовли қисмида болалар майдони, уй эгалари дам олишлари учун шароитлар эътиборга олинган. Энергияни тежайдиган маҳаллий материаллар ва асбоб-ускуналарнинг янги турларидан фойдаланишнинг янада кенгайтирилиши барпо этилаётган уйларнинг таннархи пасайишига ҳамда аҳолининг барча қатлами учун мақбул нархлар белгиланишига хизмат қилмоқда.

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида шулар хусусида сўз юритилди, деб ёзади нашр.

"Барча уйларнинг сейсмик жиҳатдан зилзилабардошлиги 7-8 баллга мўлжалланган, — деган анжуманда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси ўринбосари Асомиддин Тожиев. — Бунинг учун лойиҳаларда темирбетон боғламалар, деворлар кесишиш бурчакларини бўйлама ва кўндаланг армокаркаслар билан мустаҳкамлаш каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилган".

Лойиҳаларда канализация тизими алоҳида чиқиндихонага уланишига эътибор қаратилган. Сув таъминоти қийин бўлган ҳудудларда эса ҳар бир хонадонга алоҳида қўшимча зарурий бинолар қурилади.

Қишлоқ жойларда арзон уй-жойларни қуришда талабгорларни танлаб олиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилаларни дастлабки танлаш бўйича тизимнинг очиқлиги ва ишончлилиги тамойилидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0