Ўзбекистонда ёппасига арзон уйлар қурилиши бошланади

© Sputnik / Игорь Агеенко / Медиабанкка ўтишНамунавий лойиҳадаги уй қурилиши
Намунавий лойиҳадаги уй қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш бўйича янги дастур ишлаб чиқилмоқда

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Мазкур ҳужжат доирасида уй қурувчиларига солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа имтиёзлар тақдим этиш орқали қуриладиган уйларнинг таннархини сезиларли равишда пасайтириш таклиф этилмоқда, деб хабар берди Иқтисодиёт вазирлигидаги манба Sputnik Ўзбекистон мухбирига.

Бундан ташқари, асосий қурилиш материаллари ва буюмларга қурилиш-пудрат ташкилотларининг харажатлари мақбуллаштирилади. Мазкур йўналишда фойдаланиладиган қурилиш материаллари ва маҳсулотларининг нархини назорат қилиш жорий этилиши мумкин.

"Янги дастурда ўзбекистонликлар учун янги намунадаги уй-жойлар барпо этиш кўзда тутилган. Улар тўрт хил янги намунадаги, қулай ва арзон уй-жойлар бўлади. Дастур беш йилга мўлжалланган. Дастурни молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг кредитлари жалб этилиши мумкин", — деди манба.

Ҳукумат келаси йилдаёқ эҳтиёжманд оилалар учун бошланғич тўлов ҳажмини икки баробар камайтириб, тўрт хил янги намунадаги, қулай ва арзон, бир ва икки қаватли 15 мингта замонавий уй-жой барпо этиш мўлжалламоқда.

Намунали лойиҳалар асосида қурилган уйлар - Sputnik Ўзбекистон
Қишлоқ жойларда янги уйлар қурилишига 700 млн $ ажратилди

Бу уйларнинг ўзига хослиги ипотека кредитининг аҳоли учун анча қулайлигида ҳамдир.

Масалан, бугунги кунда уй қурувчиларнинг якка тартибдаги уй-жой барпо этиш учун бошланғич бадали 25 фоизни ташкил этади.

Дастурга мувофиқ эса, бадал миқдори 15 фоизгача камайтирилади. Шу билан бирга, уй қурувчиларга 3 йиллик имтиёзли давр ва биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги ставкаси билан 15 йил муддатга ипотека кредитлари берилади. Бундан кейинги даврда кредитнинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган етти йил давомида қишлоқ жойларда 70 мингга яқин тураржой бунёд этилди. Бу мақсадларга тижорат банклари томонидан 4,3 триллион сўм маблағ йўналтирилди.

Янгиликлар лентаси
0