Мирзиёев оила даромади кўпайишини таъминловчи яна бир қарорни имзолади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишПроизводство овощных консервов на фабрике
Производство овощных консервов на фабрике - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Касаначиликни янада ривожлантириш ҳамда замонавий машина, асбоб-ускуналар, хомашё ва материалларни харид қилиш учун молиявий ресурслар билан фойдаланишни кенгайтириш орқали оила бюджетлари даромадларини кўпайтириш мақсадида Консорциум ташкил этилади

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади. Қарорнинг тўлиқ матни билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталида танишиш мумкин.

Ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳрида тижорат банклари томонидан 50 миллиард сўмлик бошланғич устав капитали билан "Касаначиликни қўллаб-қувватлаш бўйича Консорциум" масъулияти чекланган жамияти ташкил этилади.

Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Янги фармон: тадбиркорларни шахсан президентнинг вакили ҳимоя қилади

Консорциумни ташкил этишдан мақсад, банд бўлмаган аҳолини ишлаб чиқариш фаолиятига жалб қилишнинг самарали воситаларидан бири бўлган касаначиликни янада ривожлантириш ҳамда замонавий машина, асбоб-ускуналар, хомашё ва материалларни харид қилиш учун молиявий ресурслар билан фойдаланишни кенгайтириш орқали оила бюджетлари даромадларини кўпайтиришдир.

Консорциумга қарор иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ замонавий машина, асбоб-ускуналар, хомашё ва материалларни харид қилишга касаначи ва (ёки) касана маҳсулотларини ишлаб чиқаришга буюртма берувчи корхоналарга заёмларни ажратиш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, Консорциум касаначилар ва касана маҳсулотларини ишлаб чиқаришга буюртма берувчи ташкилотлар билан маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш борасидаги шартномаларни тузиш ҳуқуқларига эга бўлади.

Қарорда белгиланишича, касаначиларга замонавий машина, асбоб-ускуналар, хомашё ва материалларни харид қилиш учун заёмларни ажратиш сотиб олинаётган товарларни кафилликка олиш орқали амалга оширилади.

VISA ва MasterCard - Sputnik Ўзбекистон
Тадбиркорлар пластик карточкадан ўз ихтиёрича фойдаланиши мумкин

2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб касаначилар учун жисмоний шахсларга қўлланиладиган даромад солиғи қатъий 7,5 фоиз миқдорида белгиланади.

Консорциум барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилиб, бўшаётган маблағлар устав жамғармасини тўлдиришга йўналтирилади.

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари касаначилар билан корхоналар ўртасида ўзаро иқтисодий ҳамкорлик борасидаги, шу жумладан, корхоналар буюртмаларини уй шароитларида бажариш истагини билдирувчи маҳаллалар аҳолисини аниқлаш фаолиятини жадаллаштиришлари ҳамда аҳоли орасида касаначилик афзалликларини тушунтириш бўйича тарғибот ишлари амалга оширилишини таъминлашлари белгиланган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0