ТОШКЕНТ, 25 апр – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки якка тадбиркорларнинг пластик карталаридан фойдаланишда бир қатор қулайликлар киритди.
Хусусан, бундан буён тадбиркорлар ўзларига бириктирилган корпоратив пластик карточкаларни бошқа шахсларга фойдаланиш учун беришлари ва пластик картага исталган маҳсулот ва хизматлар сотиб олишлари мумкин мумкин.
Энди маҳсулот ва хизматлар сотиб олишда шартнома тузиш талаб қилинмайди.
Тўловни терминал орқали қабул қилган хизматчининг имзоси ва “тўланди” муҳри қўйилган счётлар, квитанциялар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобот ҳужжатлари бўлиб хизмат қилади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.