Самарқанд ҳокимлиги: жорий йилда 30 мингга яқин бола ёзги оромгоҳларда дам олишади

© Sputnik / Vitaly Timkiv / Медиабанкка ўтишБолалар фонтанда чўмилмоқда
Болалар фонтанда чўмилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йилда Ўзбекистондаги 79та оромгоҳларда болаларни дам олдириш режалаштирилган. Ҳар бир оромгоҳга 550 дан 700 тагача бадиий адабиётлар, эртак китоблар етказилади. Ёшларда мутолаа маданиятини шакллантириш, маънавий-маърифий тадбирларни уюштириш тартиблари ишлаб чиқилган

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Оромгоҳларда тайёргарлик қизғин, деб хабар қилди Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши бўлим мудири Акбар Абдусаидов.

Абдусаидовнинг сўзларига кўра, болаларнинг ёзги соғломлаштириш мавсумини намунали ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳамда касаба уюшмалари бирлашмаси кенгаши қўшма қарори асосида вилоятдаги ёзги дам олиш оромгоҳларида болалар учун муносиб яшаш шароити яратиш, зарур маданий-маънавий тадбирларни ташкил этиш бўйича қизғин тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

Туркманистондаги Каспий денгизи соҳили - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон болалари Туркманистондаги денгиз соҳилида дам олишмоқда
Жорий йилда 24 та доимий, 55 та кундузги оромгоҳда 22 минг 700 нафар болани дам олдириш режалаштирилган. Шунингдек, болаларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда ихтисослашган оромгоҳлар — умумтаълим мактаби ўқувчилари учун "Техник ижодкорлик", "Экология, биология ва ўлкашунослик", "Интеллектуал ривожлантириш", тарбияси оғир, ички ишлар идораларида рўйхатда турувчи болалар учун "Тарбия ва спорт соғломлаштириш" ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида таҳсил олаётган ўқувчиларга "Меҳнат ва дам олдириш" оромгоҳлари ташкил этиш белгиланган.

Таътил пайтида барча ёзги оромгоҳларга малакали ва фаол етакчиларни жалб этиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар учун турли кўнгилочар дастурлар, спорт ва бадиий танловлар уюштириш, улар билан ишлаш унумдорлигини ошириш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.

Мавсум давомида шаҳардан ташқари 24 та оромгоҳга 626 нафар ишчи-ходимлар — тарбиячи, етакчи, давлат санитария-эпидемиология назорати, ички ишлар, ёнғин хавфсизлиги, тиббиёт ходимлари, спортчи йўриқчи, ошпазлар бириктирилади. Айни кунларда улар мутасадди бошқармалар ва малака ошириш институти билан ҳамкорликда тегишли дастурлар асосида ўқитилмоқда.

Бундан ташқари, тарбиячи, етакчи, жисмоний тарбия йўриқчиси, сузиш йўриқчиси, мусиқа раҳбари, кутубхоначи ва тиббиёт ходимларининг намунавий иш режалари ҳам тузилган.

Дети в детском саду - Sputnik Ўзбекистон
Янги дастур: ота-оналарга - қўлланмалар, болаларга - боғчалар
Ошпазлар ўртасида танлов, тарбиячи, етакчи, спорт йўриқчиси, тиббиёт ходимлари иштирокида амалий семинар ўтказишга ҳозирлик кўрилмоқда.

Ҳар бир оромгоҳга 550 дан 700 тагача бадиий адабиётлар, эртак китоблар етказилади. Ёшларда мутолаа маданиятини шакллантириш, маънавий-маърифий тадбирларни уюштириш тартиблари ишлаб чиқилди. "Ўзбеккино" миллий агентлиги вилоят бўлими кўмагида болалар учун бадиий фильмлар ва мультфильмлар намойиш этиш чоралари белгиланди.

Вилоят маданият, жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари томонидан барча оромгоҳларда 10 июндан 10 августга қадар театрлар актёрлари, таниқли санъаткорлар, спортчилар, шоирлар ва олимлар билан учрашувлар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади. Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиали томонидан стационар оромгоҳларга спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, қўл тўпи, стол тенниси, бадминтон, шахмат, шашка, бадиий гимнастика турларига оид 759 та инвентарлар етказиб берилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0