ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Ўзбекистонлик болалар Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов таклифига асосан Туркменбош шаҳрига етиб боришди. Бу ҳақда Туркманистон давлат матбуот агентлиги хабар берди.
Ўзбекистонлик ёш ўқувчилар "Аваза" миллий сайёҳлик зонасида жойлашган "Даянч" болалар соғломлаштириш марказига жойлаштирилди.
Ўзбекистонлик ўқувчилар "Аваза" миллий сайёҳлик зонасида жорий йил 25 майга қадар дам олишади.
Ўзбекистонлик ёш ўқувчилар делегациясига Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар Қўмитаси раиси Т.Нарбаева бошчилик қилмоқда.
Ўзбекистонлик ўқувчиларни халқ таълими ва соғликни сақлаш вазирликлари ходимлари, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпания ҳамда "Томоша" болалар театри студияси ходимлари ҳамроҳ бўлишмоқда.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.