Туркманистон президенти Шавкат Мирзиёевни денгиз курортига таклиф қилди

© Пресс-служба президента РУзЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев(чапда) ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев(чапда) ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гурбангули Бердимуҳамедов ўзбекистонлик ҳамкасбига "Аваза" миллий сайёҳлик зонасига ташриф буюриб, денгиз курорти имкониятларини шахсан баҳолашни таклиф қилди

ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Куни кеча, 1 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан суҳбатлашди
Суҳбат давомида Гурбангули Бердимуҳамедов ўзбекистонлик ҳамкасбига "Аваза" миллий сайёҳлик зонасига ташриф буюриб, денгиз курорти имкониятларини шахсан баҳолашни таклиф қилди. Туркманистон раҳбари Каспий денгизи соҳилидаги ушбу курорт ўзбекистонликларга хизмат кўрсатишга тайёрлигини айтди.

Шунингдек, Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон президентига Болқон вилоятида ҳудудни ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган лойиҳалар билан ҳам танишишни таклиф этди.

Туркманистон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Туркманистонга ташриф ҳақидаги таклифини қабул қилган ва ташриф санаси дипломатик йўллар орқали келишилади.

Эслатиб ўтамиз, икки давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 6-7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи амалга оширилган. Ушбу ташриф чоғида бир қатор муҳим келишувлар имзоланган. Икки томонлама манфаатли бўлган йўналишларда, ҳусусан сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалар бўйича юксак даражадаги алоқалар изчил ривожланмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0